Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Темур Сотиболдийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий глобализация шароитида Ўзбекистон тижорат банкларининг анъанавий операцияларини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.ПҳД/Иқт420. 
Илмий раҳбар: Тожийев Раҳматилла Раҳмонович, Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Aлимардонов Илҳом Музробшоҳович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Aлишер Aгзамович, иқтисод фанлар номзоди, доцент. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади молиявий глобализация шароитида Ўзбекистон тижорат банкларининг анъанавий операцияларини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра устувор равишда ҳуқуқий ва техник тавсифлар билан белгиланувчи “банк операцияси” тушунчаси банк томонидан амалга оширилувчи пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уни жойлашишини назарда тутувчи, аниқ иқтисодий масалани йечишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган банк ва банк-мижознинг ҳаракатлари мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
тижорат банкларида аҳоли ва тадбиркорлар учун нисбатан юқори талаб намоён етувчи хизматларнинг даврий мониторинг асосида саралаб турилувчи тўплами (пакети)ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қулайлаштирилган тарифларда тақдим қилган ҳолда банк ялпи даромади таркибида фоизсиз даромадлар ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банкларининг депозит ва кредит бўйича фоиз ставкаларини шакллантиришда уларнинг шартларида анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим етиш орқали барқарор ресурс манбаи ҳисобланган муддатли ва жамғарма депозитлар маблағларни кенг жалб қилиш йўли билан чакана кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банкларида анъанавий операциялар ривожланишининг замонавий тенденсиялари ва муҳим омиллари таъсирининг економетрик моделига асосланган ҳолда 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молиявий глобализация шароитида Ўзбекистон тижорат банкларининг анъанавий операцияларини ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра устувор равишда ҳуқуқий ва техник тавсифлар билан белгиланувчи “банк операцияси” тушунчасининг банк томонидан амалга оширилувчи пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уни жойлашишини назарда тутувчи, аниқ иқтисодий масалани йечишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган банк ва банк-мижознинг ҳаракатлари мажмуи сифатида такомиллаштирилган таърифи “Пул ва банклар” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур тушунча таърифининг ўқув манбаларга киритилиши талабалар ва бўлғуси мутахассисларнинг тижорат банклари операциялари тўғрисидаги билим ва кўникмаларининг кенгайиши ҳамда улардан амалиётда самарали фойдаланиш имконини яратган;
тижорат банкларида аҳоли ва тадбиркорлар учун нисбатан юқори талаб намоён етувчи хизматларнинг даврий мониторинг асосида саралаб турилувчи тўплами (пакети)ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қулайлаштирилган тарифларда тақдим қилган ҳолда банк ялпи даромади таркибида фоизсиз даромадлар ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Тижорат банкларида рақамли екотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий масофавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкининг 2023-йил 17-февралдаги 19/04-102-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етиш натижасида тижорат банкларида аҳоли ва тадбиркорлар учун нисбатан юқори талаб намоён етувчи хизматларнинг тўплами (пакети)ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қулайлаштирилган тарифларда тақдим қилиш имкони яратилган;
тижорат банкларининг депозит ва кредит бўйича фоиз ставкаларини шакллантиришда уларнинг шартларида анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим етиш орқали барқарор ресурс манбаи ҳисобланган муддатли ва жамғарма депозитлар маблағларни кенг жалб қилиш йўли билан чакана кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Тижорат банкларида рақамли екотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий масофавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкининг 2023-йил 17-февралдаги 19/04-102-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етиш натижасида тижорат банкларининг анъанавий хизматларни қулай шаклда тақдим етиш орқали чакана кредитлаш ҳажмини ошириш имкони яратилган;
тижорат банкларида анъанавий операциялар ривожланишининг замонавий тенденсиялари ва муҳим омиллари таъсирининг економетрик моделига асосланган ҳолда 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Тижорат банкларида рақамли екотизимни ривожлантириш ва мижозларга масофавий хизмат кўрсатишнинг замонавий масофавий банк маҳсулотлари кўламини кенгайтириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” аксиядорлик тижорат банкининг 2023-йил 17-февралдаги 19/04-102-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етиш натижасида тижорат банкларида анъанавий операциялар ривожланишининг асосий параметрларини узоқ муддатли даврда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish