Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Зилола Махамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эндометрий гиперпластик жараёнларини эрта ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib 327.
Илмий раҳбар: Асранкулова Дилором Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Саиджалилова Дильноза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: “Самарқанд давлат тиббиёт университети”
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кечки репродуктив ва перименопауза даврида эндометрий гиперпластик жараёнлари кузатилган беморларни парвариш қилиш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кеч репродуктив ва перименопаузал ёшдаги  аёлларда эндометрий гиперпластик жараёни ривожланишининг клиник ва анамнестик хавф омиллари аниқланган; 
илк бор кечки репродуктив ёшдаги беморларда эндометрий безли гиперплазияси полипоз билан биргаликда гистологик ташхисланган бўлса,  пременопауза даврида эса эндометрий безли-кистозли гиперплазия  ёшга боғлиқ холда кўпроқ учраши аниқланган;
илк бор  кеч репродуктив ва перименопаузал ёшдаги беморларда бачадондан аномал қон кетиши ва эндометрий гиперплазияси кузатилганда   Ki 67 хужайраларининг паст ва ўртача пролифератив фаоллиги, эстроген рецепторларининг гиперэкспрецияси ва прогестерон рецепторларининг паст экспрецияси беморлар ёшига боғлиқ эмаслиги аниқланган;  
илк бор эндометрий  ва унинг стероид рецепторлари морфологик ва иммуногистокимёвий тузилиши хамда  бемолардаги гинекологик касалликлар  ва жинсий аъзоларнинг яллиғланиш жараёнининг мавжудлигини  ҳисобга олган ҳолда гормонал даволаш принципи  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эндометрий гиперпластик жараёнларини эрта ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аёлларда эндометрий гиперпластик жараёнларини ташхислаш ва даволаш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Эндометрий гиперпластик жараёнлари кузатилган аёлларни даволаш тактикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/227-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда эндометрий гиперпластик жараёнларини эрта ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларини ўз вақтида қўллашга  хизмат қилган;
эндометрий гиперпластик жараёнларини эрта ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон шахар 1-ва 2-туғруқ комплекслари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 08-00334-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши аёлларда эндометрий гиперпластик жараёнларини ривожланиш хавфини эрта ташҳислаш ва олдини олиш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, тўғри даволаш тактикасини қўллаш ҳисобига асоратларини камайтириш хамда иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish