Sayt test rejimida ishlamoqda

Йулдошев Аброр Холикуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактика усулларини қиёсий бахолаш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib135.
Илмий раҳбар: Шукуров Бобир Ибрагимович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: “А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази” Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тромбоэмболик асоратларни жарроҳлик усулида олдини олишга кўрсатмаларни кенгайтириш йўли билан пастки ковак вена тизими тромбозли беморларида ўпка артериясининг тромбоэмболиясининг оғирлиги ва учраш сонини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп тармоқли касалхона шароитида ўпка артерияси тромбоэмболиясини бемор тириклик вақтида ташхислаш даражаси қониқарсиз эканлиги натижасида тўсатдан ўлим ҳолатлари ҳамда шифокорларда ушбу ўта ҳавфли асорат ҳақидаги тушунчалар ва унинг олдини олиш бўйича кўникмалар суст эканлиги билан боғлиқ ҳавотирли вазият аниқланган;
эмбол-ҳавфли флеботромбозларни эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича ташкилий ҳамда даволаш-ташхислаш чора тадбирларини такомиллаштириш ва ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олишни янада радикал ва ишончли усулларини тадбиқ қилиш, уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни аниқлаштириш, ҳар бир клиник ҳолат учун индивидуал даволаш тактикасини танлаш омилларини белгилаш зарурияти илмий асосланган;
ўпка артерияси тромбоэмболиясининг турли хил хирургик профилактикаси усулларининг самарадорлиги ва ҳавфсизлик даражаси қиёсий ўрганилган, пастки кавак венага кава-фильтрни эндоваскуляр ўрнатиш усули ўзининг каминвазивлиги, тромбларни ушлаб қолишда ишончлилиги, амалиётдан сўнги асоратлари озлиги ва нисбатан енгиллиги билан бир қатор афзалликларга эга эканлиги асосланган;
флеботромбознинг эмбологенлик белгилари мавжудлиги ва жойлашув сатҳини инобатга олган ҳолда ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактикаси усулининг ҳар бир клиник ҳолат учун энг муқобилини танлаб олишга асосланган ёндошувнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактика усулларини қиёсий баҳолашнинг ўзига хос имкониятлари баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактика усулларини қиёсий баҳолаш ва самарали ташхислаш бўича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўпка артерияси тромбоэмболиясининг ташхислаш, даволаш ва хирургик профилактикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-д/183-сон маълумотномаси). Натижада ўпка артерияси тромбоэмболиясини эрта ташхислаш, тромбоэмболик синдромни жарроҳлик усули билан олдини олишни ўз вақтида қўллаш туфайли, флеботромбозлар билан хасталанган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган;
ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактика усулларини қиёсий баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент ва Жиззах вилоятлари филиалларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 декабрдаги 08-38167-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўпка артерияси тромбоэмболиясининг хирургик профилактика усулларини қиёсий баҳолашни такомиллаштиришнинг ўзига хос имкониятларини баҳолашда эмбол-хавфли флеботромбозли беморларда жарроҳлик амалиётидан кейинги ўлимни 23,7%дан 1,7%гача камайтириш, кава-фильтрларнинг эндоваскуляр имплантация усули жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни энг кичик даражаси (1,4%) тавсифланиши, бунда кава-клипирланганда бу кўрсаткич 7,9%, кавапликациядан кейин эса 25%ни ташкил этганлиги изохлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish