Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Раъно Абдухакимовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронар ва церебрал артериялари жароҳатланган ўткир коронар синдромли беморларга шошилинч тиббий ёрдам ташкил қилишнинг инновацион аспектлари», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари),
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib728.
Илмий маслаҳатчи: Алимов Данияр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотининг мақсади: Коронар ва брахиоцефал артерияларнинг қўшма шикастланишида ўткир коронар синдром кузатилган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологик ёрдамни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
алоҳида NSTEMI  ва алоҳида STEMI кузатилган беморларда коронар ва каротид артерияларнинг қўшма шикастланиш характери ҳамда частотаси аниқланди, клиник сезиларли бўлган мультифокал атеросклерознинг хавф омиллари асосланган; 
атеросклероз ва атеротромбоз фонида ривожланувчи ишемик инсультларда бош мия шикастланишининг морфологик хусусиятлари  исботланган; 
мультифокал атеросклероз кузатилган беморлар уйқу артерияси атеросклеротик бляшкаларининг  гистологик ва сонографик тузилмаларини таққослаш йўли билан гемодинамик аҳамиятга эга атеросклеротик торайиш,  атеротромбоз, эмбологен АСБ, ўткир окклюзиянинг аниқ дифференциал-ташхисотида ультратовуш белгилари, коронар ва каротид ҳавзаларнинг қўшма шикастланиши кузатилган ўткир коронар синдромли беморларда реваскуляризациянинг мақбул стратегиясини танлашда муҳим мезони исботланган;
коронар ва  каротид  артерияларнинг қўшма шикастланиши кузатилган ўткир коронар синдромли беморларида чап қоринча патологик ремоделлашиши оғирлиги ва характери, коронар артерияларнинг гемодинамик аҳамиятли стенозлари миқдорининг ортиши билан миокарднинг патологик ремоделлашиши оғирлигига боғлиқлиги исботланган;
NSTEMI ва STEMI аниқланган беморларда реперфузион марказларида бирламчи ва/ёки қутқарувчи стентлаш бажаришда ўткир коронар синдром ташхисланган беморлар оқимини сафарбар қилиш, каротид ва коронар артериялар қўшма стенозининг турли вариантларида босқичли, симультан жарроҳлик ва гибрид аралашувлар тактикасининг самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Коронар ва церебрал артериялари жароҳатланган ўткир коронар синдромли беморларга шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг инновацион аспектларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир коронар синдроми кузатилган беморларда коронар ва церебрал артериялари шикастланишида юқори технологик шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштиришни инновацион аспектларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳаётга хавф солувчи брадиаритмиялар кузатилган беморларда миокарднинг перманент электростимуляциясининг тартибини танлаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 8н–з/530–сон маълумотномаси). 
ўткир коронар синдроми кузатилган беморларда коронар ва церебрал артериялари шикастланишида юқори технологик шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштиришни инновацион аспектларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ёшликда ўткир коронар синдроми кечишининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш методикасини такомиллаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 8н–з/530–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ёшликда ўткир коронар синдроми кечишининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини яхшилаш имконини яратган;
ўткир коронар синдроми кузатилган беморларда коронар ва церебрал артериялари шикастланишида юқори технологик шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштиришни инновацион аспектларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тошкент шахрида ўткир коронар синдромли беморларни маршрутизациялаш асосий принципларини ишлаб чиқиш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н–р/1164 –сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Тошкент шахрида ўткир коронар синдромли беморларни маршрутизациялаш имконини яратган;
коронар ва церебрал артериялари жароҳатланган ўткир коронар синдромли беморларга шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг инновацион аспектларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм ва Наманган филлиларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги 08-14994–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши олиб борилган тадқиқотлар даволаниш учун ётқизилган беморларнинг нозологик шакллари таркибида шошилинч юрак-қон томир касалликларининг улуши 25,0%ни, ундан 31,4% беморларнинг ўткир коронар синдроми, 16,6% бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан госпитализация қилинган беморлар ташкил этиши, ўткир коронар синдроми билан хасталанган беморларнинг оқимини реперфузион марказларига йўналтириш ва бирламчи ва/ёки қутқарувчи стентлаш (самарасиз ТЛТдан кейин деярли барча ҳолларда коронар эксцесс миқдорини ишончли бартараф этилишини таъминлаш, NSTEMI (4,8%) ва STEMI (5,4%) билан хасталанган беморларда ўлим хавфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish