Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 - «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Iqt158. 
Илмий маслаҳатчи: Хайдаров Низамиддин Хамраевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкeнт молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Шарипов Фарход Гойибович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мол-мулк ва ер солиқларини кўчмас мулк (бино, иншоот ва ер участкалари) объектларининг кадастр қиймати асосида ҳисоблашни босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилган;
фойдаланилмаётган кўчмас мулк, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ерларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўлламаслик зарурлиги асосланган; 
юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш ҳамда мол-мулк солиғининг пасайтирилган ставкасини 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ошириш зарурлиги асосланган; 
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблашда турли мақсадларда фойдаланиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш таклиф этилган;
қимматбаҳо, рангли ва радиоактив метал, нодир элемент, углеводород хом ашёсини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хом ашёсини қазиб олувчи юридик шахсларга махсус рента солиғини жорий этиш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мол-мулк ва ер солиқларини кўчмас мулк (бино, иншоот ва ер участкалари) объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизимини босқичма-босқич жорий этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 15-168808-сон маълумотномаси). Натижада, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини тўлиқ рўйхатдан ўтказиш, уларни бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматини аниқлаш ва ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилди;
фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига нисбатан оширилган солиқ ставкаларини қўлламаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 15-168808-сон маълумотномаси). Натижада, 560,0 млрд сўм миқдоридаги маблағ солиқ тўловчилар ихтиёрида қолдирилишига эришилган;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган пасайтирилган солиқ ставкасини 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 15-168808-сон маълумотномаси). Натижада, солиқ тўловчилар ихтиёрида 380,0 млрд сўм қолдирилишига эришилган;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда турли мақсадларда фойдаланиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш тартибини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сон «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 15-168808-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тартибнинг амалиётга жорий этилиши асосида давлат бюджетига 100,0 млн сўм қўшимча маблағ тушиши таъминланган;
қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хом ашёсини қазиб олувчи юридик шахслар  учун махсус рента солиғини жорий этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 15-168808-сон маълумотномаси). Натижада, давлат бюджетига 3,0 млрд сўм қўшимча маблағ тушиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish