Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаёзов Умиджон Зафаржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Еластиклик назариясининг чизиқли ва ночизиқли чегаравий масалаларини сонли моделлаштириш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/ФМ740.
Илмий раҳбар: Халджигитов Aбдували Aбдисамадович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалийевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бўрийев Aбдулазиз Таджибайевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади деформацияланиш жараёнини ифодалайдиган чизиқли ва ночизиқли математик моделларни такомиллаштириш, сонли моделлар қуриш ва самарали алгоритмлар асосида дастурлар мажмуасини яратишдан иборатдир.
ИИИ. Тақдиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
еластиклик назариясининг чегаравий масалалари учун Сен-Венаннинг деформацияларнинг биргаликда бўлиш шартига асосланган ҳолда деформацияларга нисбатан янги математик модел таклиф етилган;
кўчиш ва деформацияларга нисбатан чекли-айирмали тенгламалар ишлаб чиқилган, еластиклик назариясининг чизиқли ва ночизиқли чегаравий масалаларини оддий итерация ҳамда Зейдел усуллари ёрдамида самарали сонли йечиш асосланган;
турли иссиқлик ва механик чегаравий шартларда изотроп параллелепипед, тўғри тўртбурчак ва стержен учун кўчишлар ва деформацияларга нисбатан чегаравий масалалар сонли йечилган;
чизиқли ва ночизиқли тўр тенгламаларни сонли йечишнинг алгоритми ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаттиқ жисмларнинг деформацияланиш жараёнини ифодаловчи чизиқли ва ночизиқли математик ва сонли моделлар, алгоритмлар ва дастурий таъминотлар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий етилган:
қаттиқ жисмларнинг деформацияланиш жараёнини кўчиш ва деформацияларга нисбатан ифодалайдиган чизиқли ва ночизиқли математик модели ва сонли йечимларидан БВ-Ф4-014 “Магнит-еластикликнинг математик асосларини ва електромагнит мослашувчанликни ҳисобга олган ҳолда електрон қурилмалар, микро ва нано-тизимларнинг юпқа қобиқли елементларининг магнит-еластик тебранишлари масаласини йечишнинг амалий усулларини такомиллаштириш” грант лойиҳасида юпқа қобиқли електрон қурилмаларнинг електромагнит майдонидаги тебраниши масаласини кўчиш ва деформацияларга нисбатан сонли моделлаштиришда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 8-июндаги 2562/15-01-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш, ностационар магнит ва механик кучлар таъсирида ўтказувчи жисмларнинг магнит еластиклигининг боғлиқ масалаларини сонли йечиш имконини берган;
еластиклик назариясининг кўчиш ва деформацияларга нисбатан чизиқли ва ночизиқли моделларини сонли йечиш алгоритмлари, дастурий таъминотидан қурилиш ташкилотларида биноларни лойиҳалашда, мустаҳкамлик ва ишончлилик захираларини аниқлашда фойдаланилган. (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 21-ноябрдаги 33-8/7839-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш, меҳнат унумдорлигини 10-15 фоизга оширишга, таннархни 10-15 фоизга камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish