Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошева Нилуфар Эргашевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Содда гап қолиплари нутқий воқеланишининг лисоний ва нолисоний омиллари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ДСc/Фил286.
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллайева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01.
Расмий оппонентлар: Aбузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор; Пардайев Aзамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида содда гап қолипларининг нутқий воқеланишида лисоний ва нолисоний омиллар таъсири ҳамда нутқий мулоқот жараёнида лисоний ва прагматик омиллар муштараклиги масаласини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили синтактик бирликларининг лингвистик моделларини аниқлаш жараёнида унга шахс, вазият ва етномаданий жиҳатдан таъсир етувчи прагматик омиллар очиб берилган; 
содда гап лисоний синтактик моделларининг вербаллашувида аксентуатив, лексик, морфологик каби лисоний ва нутқ вазияти, шароити билан боғлиқ прагматик жиҳатларининг ўзаро мувофиқлиги асосланган;
содда гап қолиплари воқеланишига таъсир қилувчи [W] атов бирлиги гапни шакллантиришда хизмат қилувчи асосий лексик омил еканлиги ва у нутқда сўз, қўшма сўз, сўз бирикмаси ва кенгайган бирикмалар билан ифодаланиши ҳамда дискурс жараёнидаги прагматик мазмуни очиб берилган; 
нутқий мулоқот жараёнида содда гапларнинг ифода мақсадига кўра хабар (ассертив), ундаш (директив), мажбурият (комиссив), ҳис-ҳаяжон (експрессив), декларатив каби прагматик маъноларининг гап моҳиятига таъсир етиши ҳамда синергетик жараёнда содда гап қолиплари воқеланишига таъсир қилувчи лисоний ва прагматик омиллар муштараклиги кўрсатиб берилган; 
содда гап қолипларининг нутқий воқеланишида прагматик хусусиятларни очиб берувчи пресуппозициянинг оҳанг, урғу, тўхтам каби лингвистик воситалар асосида таъсир етиши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги содда гапларнинг лисоний синтактик қолипларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида: 
ўзбек тили синтактик бирликларининг лингвистик моделларини аниқлаш жараёнида унга шахс, вазият ва етномаданий жиҳатдан таъсир етувчи прагматик омиллар очиб берилганига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-ноябрдаги 17-01/36-сон маълумотномаси). Натижада назарий фикрлар ва илмий хулосалар туркий тилларда гап ва унинг таснифи, лисоний синтактик қолиплар ҳамда уларнинг ҳосилалари; содда гап қолипи, сўз ясалиши қолипи ва уларнинг функсионал хусусиятларини ёритишда илмий далиллар билан бойитиш имконини берган; 
содда гап лисоний синтактик моделларининг вербаллашувида аксентуатив, лексик, морфологик каби лисоний ва нутқ вазияти, шароити билан боғлиқ прагматик жиҳатларининг ўзаро мувофиқлиги асосланганига оид хулосаларидан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2019-2021-йилларда бажарилган ИЗ-20190881663-рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган вебсайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 10-февралдаги 1/04-05-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари ўзбек миллий қадриятларига оид матнлар лингвопрагматикасини ёритишда, ўзбек тили корпуслари учун турли дастурлар ишлаб чиқишда янги илмий маълумотлар билан бойитиш имконини берган; 
содда гап қолипларининг нутқий воқеланишида прагматик хусусиятларни очиб берувчи пресуппозициянинг оҳанг, урғу, тўхтам каби лингвистик воситалар асосида таъсир етиши исботланганига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-ноябрдаги 17-01/36-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий-адабий тадбирлар ҳамда ўзбек тили машғулотлари учун тайёрланган материалларнинг мазмунини илмий жиҳатдан бойитиш ва мукаммаллаштириш имконини берган;
нутқий мулоқот жараёнида содда гапларнинг ифода мақсадига кўра хабар (ассертив), ундаш (директив), мажбурият (комиссив), ҳис-ҳаяжон (експрессив), декларатив каби прагматик маъноларининг гап моҳиятига таъсир етиши ҳамда синергетик жараёнда содда гап қолиплари воқеланишига таъсир қилувчи лисоний ва прагматик омиллар муштараклиги кўрсатиб берилганига доир хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил – миллат кўзгуси” таҳлилий ешиттириши ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-январдаги 17-05/в-17-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва ешиттиришлар юртдошларимиз, хусусан, ёш авлодни халқимизнинг буюк илмий ва маънавий меросига ҳурмат, она тилимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга, уларнинг илмий билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish