Sayt test rejimida ishlamoqda

Aзимов Хуршид Хакимовичнинг
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий қоидалар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадимги давр Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари (хитой манбалари асосида)”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tar500.
Илмий раҳбар: Ходжайев Aблат, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Исъҳоқов Мирсодиқ, тарих фанлари доктори, профессор; Aтаходжаев Aзимхўжа, тарих фанлари доктори. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мавжуд бирламчи хитой манбалари асосида қадимги давр Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлар тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мил.ав. 200 (айрим адабиётларда мил.ав. 198 й.) йилдаги Хитой ва Ҳун ўртасидаги тузилган шартноманинг мазмуни, Хитой саройи бир неча марта хан маликаларини ҳун Тангриқутига хотинликка жўнатиб, ундан туғилган фарзандлардан ўз мақсадлари йўлида фойдалангани, алоқалар жараёнидаги “гаров” тушунчалари, ҳунларга тобе ҳудудларни босиб олиб, бу жойларга Хан аҳолисини жойлаштирилиши каби амалий ҳаракатлари билан шартнома дастлаб хитойликлар томонидан бузилгани очиб берилган;
Ҳунларга қарши курашда Хан саройининг олисдаги мамлакатлар билан дўстлашиб яқиндаги рақибга зарба бериш, ёввойилар қўли билан ёввойиларни бошқариш, мағлуб етиш ва бошқа шунга ўхшаш стратегияларнинг мазмуни очиб берилиб, шу мақсадда Да Юечжи (Улуғ Ўғузия / Дай рузие) давлатига нисбатан муваффақияциз дипломатияси натижасида Хан саройи асосий еътиборини Усун давлатидан фойдаланишга қаратилганлиги, бу борада уларнинг Усун ҳукмдорлари билан “қудалашиш дипломатияси”ни ишга солиб, муваффақиятларга ега бўлганлиги, ушбу чоралар орқали улар усунларни ҳунлар таъсиридан “суғуриб” олиб, хитой маликалари орқали ҳокимиятни бошқарганлиги, кейинчалик еса Усун давлатини ўзларига бутунлай “тобе” қилиб, Буюк Ипак йўлининг шимолий тармоғини унинг қўли билан назорат қила бошлаганлиги очиб берилган;
Хан империяси томонидан Марказий Осиёнинг айрим жойларида таъсис етилган “Духу” маҳкамасининг амалий вазифаси ва хитой олимларининг бунга берган баҳоларига кўра бирламчи хитой манбалари асосида ёзилган тадқиқотларда мил. ИИИ - ИВ асрларда Буюк Ипак йўлининг “Янги шимолий йўл” тармоқлари пайдо бўлган деган қараш фақатгина қадимги хитойликларга тегишли еканлиги, аслида ушбу тармоқ “қадимги Хитой учун очилди” деб тушуниш кераклиги исботлаб берилган; 
икки минтақа ўртасидаги савдо елчилик муносабатларида Хитойга експорт қилинган ва ушбу мамлакатдан олиб кетилган буюмлар, маҳсулотлар турлари аниқланиб, Хан давлати ҳукмдорлари Марказий Осиё мамлакатларидан елчилар орқали келтирилган совғаларни “шянгунг”, “жингунг” (“тақдим етилган ўлпон”, “олиб келинган ўлпон”), совғалар евазига қайтарилган нарсаларни “ци” (император инъоми, ҳадяси) ёки “шанг ци” (император марҳамати, илтифоти, мукофоти) деб қараганлари далилланган;
Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиёдан Хитойга борган елчиларнинг (роҳиблардан ташқари) исмлари қайд етилмаганлиги, Будда дини Хитойга мил. ав. ИИ-И асрлардан бошлаб тарқалганлиги, оддий одамлар орасида еътиқод қилиш мил. И асрнинг ўрталаридан бошланганлиги, бу жараёнда қанғлик ва кушонликларнинг ҳиссаси катта бўлганлиги асослаб берилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги давр Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари (хитой манбалари асосида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот жараёнида еришилган илмий хулосалар ва натижалар асосида:
мил.ав. 200 (айрим адабиётларда мил.ав. 198 й.) йилдаги Хитой ва Ҳун ўртасидаги тузилган шартноманинг мазмуни, Хитой саройи бир неча марта хан маликаларини ҳун Тангриқутига хотинликка жўнатиб, ундан туғилган фарзандлардан ўз мақсадлари йўлида фойдалангани, алоқалар жараёнидаги “гаров” тушунчалари, ҳунларга тобе ҳудудларни босиб олиб, бу жойларга Хан аҳолисини жойлаштирилиши каби амалий ҳаракатлари билан шартнома дастлаб хитойликлар томонидан бузилгани ҳамда Ҳунларга қарши курашда Хан саройининг олисдаги мамлакатлар билан дўстлашиб яқиндаги рақибга зарба бериш, ёввойилар қўли билан ёввойиларни бошқариш, мағлуб етиш ва бошқа шунга ўхшаш стратегияларнинг мазмуни очиб берилиб, шу мақсадда Да Юечжи (Улуғ Ўғузия / Дай рузие) давлатига нисбатан муваффақияциз дипломатияси натижасида Хан саройи асосий еътиборини Усун давлатидан фойдаланишга қаратилганлиги, бу борада уларнинг Усун ҳукмдорлари билан “қудалашиш дипломатияси”ни ишга солиб, муваффақиятларга ега бўлганлиги, ушбу чоралар орқали улар усунларни ҳунлар таъсиридан “суғуриб” олиб, хитой маликалари орқали ҳокимиятни бошқарганлиги, кейинчалик еса Усун давлатини ўзларига бутунлай “тобе” қилиб, Буюк Ипак йўлининг шимолий тармоғини унинг қўли билан назорат қила бошлаганлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ўзбекистон тарихини ўрганишда хитой манбаларининг ўрни”, “Тарихда савдо-иқтисодий муносабатлар: таҳлиллар ва натижалар” мавзусидаги кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУКнинг 2019-йил 25-ноябрдаги 02-Ё-2444-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг илмий савияси ошишига ҳисса қўшган.
Хан империяси томонидан Марказий Осиёнинг айрим жойларида таъсис етилган “Духу” маҳкамасининг амалий вазифаси ва хитой олимларининг бунга берган баҳоларига кўра бирламчи хитой манбалари асосида ёзилган тадқиқотларда мил. ИИИ - ИВ асрларда Буюк Ипак йўлининг “Янги шимолий йўл” тармоқлари пайдо бўлган деган қараш фақатгина қадимги хитойликларга тегишли еканлиги, аслида ушбу тармоқ “қадимги Хитой учун очилди” деб тушуниш кераклиги исботлаб берилганлиги, икки минтақа ўртасидаги савдо елчилик муносабатларида Хитойга експорт қилинган ва ушбу мамлакатдан олиб кетилган буюмлар, маҳсулотлар турлари аниқланиб, Хан давлати ҳукмдорлари Марказий Осиё мамлакатларидан елчилар орқали келтирилган совғаларни “шянгунг”, “жингунг” (“тақдим етилган ўлпон”, “олиб келинган ўлпон”), совғалар евазига қайтарилган нарсаларни “ци” (император инъоми, ҳадяси) ёки “шанг ци” (император марҳамати, илтифоти, мукофоти) деб қараганлари далилланганлиги, Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиёдан Хитойга борган елчиларнинг (роҳиблардан ташқари) исмлари қайд етилмаганлиги, Будда дини Хитойга мил. ав. ИИ-И асрлардан бошлаб тарқалганлиги, оддий одамлар орасида еътиқод қилиш мил. И асрнинг ўрталаридан бошланганлиги, бу жараёнда қанғлик ва кушонликларнинг ҳиссаси катта бўлганлиги асослаб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан 2021-2022-йилларда тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгашининг 2021-йил 27-апрелдаги 11-РA 2/1-1015 “Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дўстона алоқаларнинг ривожланиши тарихи” мавзуидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021-йил 20-декабр 3/1255-3537-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар ёзилаётган китобнинг илмий савиясини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish