Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекқулов Қудрат Шайдуллойевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чизма геометрия ва аналитик геометрия фанлари интеграцияси асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед3096.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қорайев Самаридин Баракайевич, педагогика фанлари бо`йича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат пегадогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03.
Расмий оппонентлар: Курбаниязова Замира Калбайевна, педагогика фанлари доктори; Дилшодбеков Шахбоз Дилшодбек ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади чизма геометрия ва аналитик геометрия фанлари интеграцияси асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш методикасини талабалар мустақил таълимини ташкил етиш орқали такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг ишининг илмий янгилиги: 
олий таълимда интегратив ўқитишнинг дидатик имкониятлари талабаларнинг академик фаолиятига мустақил таълимнинг амалий йўналган таҳлил, танлов ва тезкор татбиқ каби тамойилларини фан ва ишлаб чиқариш интеграсияси муҳитида тизимли таъсирда оптималлаштирш асосида аниқлаштирилган; 
методик мониторинг воситасида талабалар амалий фаолиятини бошқариш модели мустақил таълимнинг дифференсиал ўқув топшириқларини назарий ўзлаштиришдан ассоциатив мушоҳадагача босқичда тизимли такрорлаш интервалида мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
чизма геометрия ва аналитик геометрия фанларининг интеграцияси асосида мустақил таълимни ташкил етишнинг шарт-шароитлари талабаларнинг ўзлаштириш муаммоларини тезкор диагностика қилиш усулларини амалий фаолиятни моделлаштириш жараёнида қайта алоқали педагогик дизайнда адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган; 


фанлар интеграцияси асосида ўқитиш самарадорлигини баҳолашнинг рефлексив мезонлари талабаларда касбий компетенсияларни уйғунликда коррексиялашга йўналтирилган техник-графикли топшириқларни ижодий-мотивацион муҳитда амалий комбинацияларда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чизма геометрия ва аналитик геометрия фанлари интеграцияси асосида ўқитиш самарадорлигини ошириш механизмлари ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
олий таълимда интегратив ўқитишнинг дидатик имкониятлари талабаларнинг академик фаолиятига мустақил таълимнинг амалий йўналган таҳлил, танлов ва тезкор татбиқ каби тамойилларини фан ва ишлаб чиқариш интеграсияси муҳитида оптималлаштитиршга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Чизма геометрия” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-654 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиларининг муҳандисликка доир компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
методик мониторинг воситасида талабалар амалий фаолиятини бошқариш модели мустақил таълимнинг дифференсиал ўқув топшириқларини назарий ўзлаштиришдан ассосиатив мушоҳадагача босқичда тизимли такрорлаш интервалида мақбуллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Чизма геометрия” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-654 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг график ишни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
чизма геометрия ва аналитик геометрия фанларининг интеграцияси асосида мустақил таълимни ташкил етишнинг шарт-шароитлари талабаларнинг ўзлаштириш муаммоларини тезкор диагностика қилиш усулларини амалий фаолиятни моделлаштириш жараёнида қайта алоқали педагогик дизайнда адаптивлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Чизма геометрия фанидан амалий машғулотларни ўтказиш технологияси (мустақил таълим мисолида)” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи, 166-480 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни касбий ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish