Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрақулова Маржона Қиём қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед1408. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик – технология институти.
Илмий раҳбар: Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник ижодкорликни ривожлантиришнинг ўқитиш мақсадларининг ўзгариши, ўқув-техник мажмуаларнинг янгиланиши, ўқитиш тизими ва шаклларининг янги ёндашувлари каби омиллари талабаларнинг амалий машғулотлар жараёнида касбий фаолиятга тайёрлаш, техник билимлари конструкторлик фаолиятига уйғунлаштириш ҳамда хусусий техник тамойилини таълим ва фан-техника янгиликлари муносабатини таркиб топтириш асосида аниқлаштирилган:
талабаларда техник ижодкорликни ривожлантириш модели ўқув жараёнининг консептуал ташкилий-функсионал блок таркибига шаблонли чизиш, формулали ўлчов каби талабаларда креатив фикрлаш, тескари қарор қабул қилиш кўникмаларни кўзда тутувчи мутахассисликга оид ўқув топшириқларини моделлаштириш тўгараклари мазмунига еркин танлов муҳитида киритиш орқали такомиллаштирилган;
техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси муаммоли таълимга асосланган “Cритиcал тҳинкинг девелопмент течнологй”, “Фикрларнинг шиддатли ҳужуми”, “Cлассиc cоупле стратегй” Парадокслар методи каби талабаларда техник мотивацияни касбий-амалий йўналганликда шакллантирувчи интерфаол усулларни қайта алоқали муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларда техник ижодкорликни ривожлантириш дидактик таъминоти саноати технологиясига оид изоҳли-техник луғат, “Течниcал cреативитй cентер” мобил иловани қўллаш, техник ижодкорликни баҳолашнинг репродуктив, ижодий-изланиш, cреатив-прожеcт, фаолиятли-леадершип мезонлари ижодий босқичларда самарали қўллашга имкон берувчи техник схемалар, ўлчов кейслари билан интегративлигини таъминлаш орқали бойитилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
техник ижодкорликни ривожлантиришнинг ўқитиш мақсадларининг ўзгариши, ўқув-техник мажмуаларнинг янгиланиши, ўқитиш тизими ва шаклларининг янги ёндашувлари каби омиллари талабаларнинг амалий машғулотлар жараёнида касбий фаолиятга тайёрлаш, техник билимлари конструкторлик фаолиятига уйғунлаштиришга оид тавсиялар “Нефт ва газкимё саноати технологиясига оид изоҳли-техник луғат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (ОЎМТВ нинг 2022-йил 9-сентабрдаги 392-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув адабиёти гувоҳномаси). Натижада талабаларда хусусий техник тамойиллари, фан-техника янгиликлари таълим тизимидаги муносабатни таркиб топтириш имконияти яратилган; 
талабаларда техник ижодкорликни ривожлантириш модели ўқув жараёнининг консептуал ташкилий-функсионал блок таркибига шаблонли чизиш, формулали ўлчов каби талабаларда креатив фикрлаш, тескари қарор қабул қилиш кўникмаларни кўзда тутувчи мутахассисликга оид ўқув топшириқларини моделлаштириш тўгараклари мазмунига еркин танлов муҳитида киритишга оид тадқиқот ғояларидан “Ерасмус+ дастурининг “610170-ЕПП-1-2019-1-ЕС-ЕППКA2-CБҲЕ-ЖП ЕЛБA: Марказий Осиёда катта ҳажмли маълумотларнинг интеллектуал таҳлили бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технологиялар институтининг 2022 йил 15 сентябрдаги 02.02-87-903-сон маълумотномаси) Натижада талабаларнинг техник ижодкорликни шакллантириш методикаси такомиллашган; 
техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси муаммоли таълимга асосланган “Cритиcал тҳинкинг девелопмент течнологй”, “Фикрларнинг шиддатли ҳужуми”, “Cлассиc cоупле стратегй”, Парадокслар методи каби талабаларда касбий-амалий йўналганликда шакллантирувчи интерфаол усулларни қайта алоқали муносабатда қўллашга доир таклиф ва тавсиялари “Нефт ва газкимё саноати технологиясига оид изоҳли-техник луғат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (ОЎМТВнинг 2022-йил 9-сентабрдаги 392-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув адабиёти гувоҳномаси). Мазкур дастурий таъминот ва електрон қўлланмалар талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш мотивини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish