Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадийева Хадича Кароматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич таълим дидактикасида шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед3463. 
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Шахзода Aбдуллайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматова Гулшан Aманкуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим дидактикасида ўқувчининг ривожланишини таъминловчи шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим дидактикасида шахсга йўналтирилган технологияларини такомиллаштириш жараёни педагогик фикрлашнинг "мавзу-мавзу муносабатлари" ўзгариш вазиятларни таққослаш, педагогик воқеликнинг ташқи томондан яширин хусусиятларини таълимий мақсадларга мос равишда таҳлилий-ассоциатив аниқлаш ҳамда ёш хусусиятларга боғлиқ жиҳатларини барқарор шакллантириш  асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим жараёнида шахсга йўналтирилган технологиялар рефлексив нуқтаи назарни қарор топтириш, витаген ва субъектив тажрибани шакллантириш, индивидуал ва дифференсиал таълим технологияларининг интегратив хоссаларини ижодий ва рағбатловчи ўқув топшириқлар мазмунига босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим жараёни ўқувчининг ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган “Интеллектуал машқлар”, “Мен ва атроф”, “Сеҳрли сўзлар” каби педагогик ривожлантирувчи машқлар мажмуини киритиш ҳамда ўзини ўзи билиш ва англаш фаоллигининг динамик давомийлигини прогностик баҳолаш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич таълим дидактикасида шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш модели ўқувчиларнинг ақлий-ижодий ва ижодкорлик-мустақиллик сифатларини барқарор ривожлантириш, дидактик жараённи амалга оширишнинг педагогик тамойилларини ҳамда фаолликнинг ички мотивларини аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим дидактик жараёнларида ўқувчининг ривожланишини таъминловчи шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш асосида:
бошланғич таълим дидактикасида шахсга йўналтирилган технологияларини такомиллаштириш модели педагогик фикрлашнинг "мавзу-мавзу муносабатлари" ўзгариш вазиятларни таққослаш ва таснифлаш, педагогик воқеликнинг ташқи томондан яширин хусусиятларини таълимий мақсадларга мос равишда таҳлилий-ассоциатив аниқлаш ҳамда ёш хусусиятлапига боғлиқ жиҳатларини барқарор аниқлаш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич ва узлуксиз таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0661-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида ўқитиш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич таълим жараёнида шахсга йўналтирилган технологиялар рефлексив нуқтаи назарни қарор топтириш, витаген ва субъектив тажрибани шакллантириш, индивидуал ва дифференсиал таълим технологияларининг интегратив хоссаларини ижодий ва рағбатловчи ўқув топшириқлар мазмунига босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич ва узлуксиз таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0661-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал ривожланишида дуч келадиган муаммо ва тўсиқларни бартараф етиш йўллари кенгайтирилган;
шахсга йўналтирилган таълим жараёни ўқувчининг ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган “Интеллектуал машқлар”, “Мен ва атроф”, “Сеҳрли сўзлар” каби педагогик ривожлантирувчи машқлар мажмуини киритиш ҳамда ҳамда ўзини ўзи билиш ва англаш жараёни динамик давомийлигини прогностик баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич ва узлуксиз таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0661-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич таълим дидактик жараёнларида виртуал таълимий ресурслардан фойдаланиш имконияти кенгайган;
бошланғич таълим дидактикасида шахсга йўналтирилган технологияларни такомиллаштириш модели ўқувчиларнинг ақлий-ижодий ва ижодкорлик-мустақиллик сифатларини барқарор ривожлантириш, дидактик жараённи амалга оширишнинг педагогик тамойилларини қиёсий таснифлаш ҳамда фаолликнинг ички мотивларини аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич ва узлуксиз таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0661-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада дидактик жараённинг амалий самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish