Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминова Юлдуз Салимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувчанлигини такомиллаштириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Пед1253. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Юзликайев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжайев Бегзод Худойбердийевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ёш ўқитувчиларнинг профессионал таълимда касбий мослашувчанлигини такомиллаштириш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълимда ёш ўқитувчилар касбий мослашувчанлигини таъминлашнинг психологик-педагогик хусусиятлари ўз-ўзини намоён қилиш, мустақил касбий ўсишга интилиш жараёнлари билан шахсий ва касбий ижтимоийлашувнинг ташқи (ситуацион) ва ички (дизпозицион) детерминантлари ўртасидаги динамик алоқадорликни бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувсҳанлигини ривожлантиришнинг педагогик жамоадаги соғлом муҳит, ёш ўқитувчи ва педагог-устознинг инвонпарвар муносабатларининг қадриятли йўналганлигига асосланган ташкилий-педагогик тизими инновацион фаолият билан боғлиқ когнитив ва психологик тўсиқларни бартараф етишга йўналтирилган мобил методик хизмат кўрсатиш механизмини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
профессионал таълимда ёш ўқитувчиларни касбий мослашувчанлиги барқарорлигига еришишнинг ижтимоий омиллари (қадриятлар тизими, интернал ва екстернал мотивлар, касбий аҳамиятли сифатлар, акмеологик позиция) прагматик педагогика тамойиллари (шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик, субективлик, плюрализм) ва педоцентризм ғояларининг (инсонпарварлик, маданий диалог, касбий фаолликни жадаллаштириш) евристик таълим билан қайта алоқасини интеграциялаш асосида аниқлаштирилган; 
ёш ўқитувчининг касбий мослашувчанлик билан боғлиқ сифатлари (педагогик масъулият, иродавийлик, инновацион фикрлаш, фаолиятни мақбул режалаштириш, мулоқотчанлик, мобиллик, толерантлик) тизими шахсий ва касбий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган “Ёш педагоглар мактаби” вариатив дастурининг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим тизимида ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувчанлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
профессионал таълимда ёш ўқитувчилар касбий мослашувчанлигини таъминлашнинг психологик-педагогик хусусиятларини ўз-ўзини намоён қилиш, мустақил касбий ўсишга интилиш жараёнлари билан шахсий ва касбий ижтимоийлашувнинг ташқи ва ички детерминантлари ўртасидаги динамик алоқадорликни бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштириш, ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувшанлигини ривожлантиришнинг педагогик жамоадаги соғлом муҳит, ёш ўқитувчи ва педагог-устознинг инвонпарвар муносабатларининг қадриятли йўналганлигига асосланган ташкилий-педагогик тизимини инновацион фаолият билан боғлиқ когнитив ва психологик тўсиқларни бартараф етишга йўналтирилган мобил методик хизмат кўрсатиш механизмини киритиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар Германиянинг A&A Aусбилдунг унд Aрбеит Плус ГмбҲ ташкилоти фаолиятига жорий етилган (A&A Aусбилдунг унд Aрбеит Плус ГмбҲ ташкилотининг 2022-йил 15-сентабрдаги сертификати). Натижада, ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувчанлигини таъминлашда миллий ва хорижий тажрибаларни уйғунлаштиришга хизмат қилган;
профессионал таълимда ёш ўқитувчиларни касбий мослашувчанлиги барқарорлигига еришишнинг ижтимоий омилларини прагматик педагогика тамойиллари ва педоцентризм ғояларининг евристик таълим билан қайта алоқасини интеграциялаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014-йй.) амалий лойиҳасининг ёш ўқитувчиларни аксиологик фаолиятга тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 19-январдаги 02-07-169/04-сон далолатномаси). Натижада, ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувчанлигининг аксиопедагогик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёш ўқитувчининг касбий мослашувчанлик билан боғлиқ сифатлари тизимини шахсий ва касбий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган “Ёш педагоглар мактаби” вариатив дастурининг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга доир Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014-йй.) амалий лойиҳасининг ёш ўқитувчиларни аксиологик фаолиятга тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 19-январдаги 02-07-169/04-сон далолатномаси). Натижада, ёш ўқитувчиларнинг дидактик мослашувчанлиги ва инновацион фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish