Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулмурадов Дилшод Истамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед3131. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти. 
Илмий раҳбар: Хакимов Жамшид Октямович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Aхмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори; Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаштириш компетенсияларини муҳандислик дастурлари воситаларида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак муҳандисларда лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантиришнинг мотивацион қиймат, ўзаро алоқадорлик, дастурли, рефлексив-ахборотли компонентлари фаолиятга ижобий муносабат, мақбул танлов каби тамойилларнинг муҳандислик масалаларини йечишдаги дидактик имкониятларига кўра аниқланган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантириш модели талабаларнинг конструкторлик-техник кўникмаларини тизимли шакллантирувчи Солид Wоркс, AутоCAД дастурларидан мақсадли, асосий, ривожлантирувчи, мониторингли босқичларда графикли-прогрессивликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаштириш компетенсиясини ривожлантириш методикаси автоматлаштирилган визуал лойиҳавий топшириқларни интерактив-ўқув-техник муҳитга фараз, режа ва фаолият мутаносиблигида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда лойиҳалаштириш компетенсияларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари академик рефлексияни намоён етишнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини ахборотни ўзлаштириш, қайта ишлаш ва фойдаланиш каби касбий индивидуал шаклланиш жараёнига дифференсиал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаштириш компетенсияларини муҳандислик дастурлари воситасида ривожлантириш ва ихтисослик фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак муҳандисларда лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантиришнинг ўзаро алоқадорлик, дастурли, ахборотли компонентлари фаолиятга ижобий муносабат, мақбул танлов каби тамойилларнинг муҳандислик масалаларини йечишдаги дидактик имрониятларига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “Самарқанд агломерацияси учун йўловчилар оқимини аниқлаш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2022 йил 20 июлдаги 01-1599/1591-сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасаларида лойиҳавий ўқитиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларнинг конструкторлик-техник кўникмаларини тизимли шакллантирувчи Солид Wоркс, AутоCAД дастурларидан мақсадли, асосий, ривожлантирувчи, мониторингли босқичларда графикли-прогрессивликда қўллаш асосидаги ёндашувлари “Компютерли лойиҳалаш (CAД,CAМ,CAЕ)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ЎМТВнинг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Натижада бўлажак муҳандислик дастурлари воситасида лойиҳалаштириш компетенсияларини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар оммалаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаштириш компетентлигини ривожлантириш методик модели автоматлаштирилган визуал дизайнли топшириқларни интерактив-ўқув-техник муҳитга фараз, режа, таҳлил ва фаолият мутаносиблигида оптималлаштириш асосидаги тавсиялардан “Компютерли лойиҳалаш (CAД, CAМ, CAЕ)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ЎМТВнинг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Мазкур ўқув-методик таъминот талабаларини замонавий ахборот технология воситаларидан самарали фойдаланиш учун бўлажак транспорт муҳандисларидан сезиларли меҳнат талаб қилмайдиган, ҳар қандай замонавий мобил қурилмалари ва wеб дастурларидан йетарлича содда ва қулай бўлган билимларни босқичма-босқич ривожлантириш учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish