Sayt test rejimida ishlamoqda

Шазаманов Шоазим Ибрагимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хитой Халқ Республикасидаги замонавий ижтимоий - сиёсий ислоҳотларнинг концептуал асослари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ss3.
Илмий маслаҳатчи: Султанова Эътибор Сиддиқовна, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DS/03/29.12.2022/Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Наталья Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Каримов Фарход Эркинович, сиёсий фанлар доктори, доцент; Турсунмуратов  Турдимурат Махаммадкулович, сиёсий фанлар доктори.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хитой Халқ Республикасидаги замонавий ижтимоий - сиёсий ислоҳотларнинг концептуал асослари ва стратегик вазифаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хитой бугунги тараққиётига олиб келган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг хитой халқи миллий қадриятларига мос (уддабуронлик, жамоавий жавобгарлик, шароитга қараб мослашувчанлик) янгиликларни ўзлаштириш қобилияти ижтимоий константалар доирасида амалга оширилаётганлиги  асосланган;
ХХР сиёсий стратегиясига асосланган замонавий бошқарув ва янги технологияларни ўзлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “2006-2020 йиллар замонавий кадрларни тайёрлаш”, “салбий рўйхат”,“минглаб истеъдодлар”, “Хитойда ишлаб чиқарилган-2025”дастурлар оғир саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва техника соҳаларини ислоҳ этишнинг изчиллигини таъминлашга ва глобал миқёсда рақобатбардошлигини оширишга қаратилганлиги билан мамлакат миллий ривожланишининг асоси эканлиги далилланган;
ХХРда сиёсий барқарорликни таъминлаш, ривожланган денгиз бўйи шаҳарларида орттирилган илғор тажрибаларни мамлакатнинг қолоқ марказий ва ғарбий ҳудудларига олиб кириш, Гонгконг, Ааомин ва Тайван оролларида иқтисодий интеграциясига эришиш сиёсати орқали мамлакат салоҳиятини ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар билан уйғунлаштириш тамойили Хитойга мос ривожланишга асос бўлаётганлиги  исботланган;
ХКПнинг сиёсий етакчилигида 2020-2035 йилларда модернизацияни амалга оширишни якунлаш ва 2035-2050 йилларда мамлакатни ҳар томонлама илғор давлатга айлантиришга қаратилган икки босқичли мақсадли режани амалга ошириш билан тараққий этган G-7 (АҚШ, Канада, Англия, Франция, Германия, Италия, Япония) давлатлар қаторига олиб чиқиш вазифаси ХХРдаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар йўналишини  белгилаётганлиги далилланган;
ҳозирги босқичда Хитойда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ўлчамлари бўйича (ялпи ички маҳсулот ҳажми, сиёсий, геоиқтисодий таъсир кўламининг ўсиши, маданий-гуманитар юксалиши) ташқи сиёсатини географик локал даражадан глобал миқёсга чиқиб халқаро (“Ипак йўлининг иқтисодий камари”), (“Ипак йўлининг денгиз камари”) ташаббуслари асосида юзага келган “Бир белбоғ-бир йўл” мегалойиҳасини сиёсий мақом касб этаётганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хитой Халқ Республикасидаги замонавий ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг концептуал асосларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва таклифлар асосида:
ислоҳотларнинг хитойликлар миллий қадриятларига мос ижтимоий-константалар доирасида амалга оширилаётганлиги бугунги Хитой тараққиёти учун муҳим жиҳат эканлиги борасидаги илмий хулосалардан 2011-2015 йилларда бажарилган Ф-1-140 рақамли «Шарқ фалсафасининг ахлоқий қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги ўрни (қўлёзмалар таржимаси ва таҳлили асосида)» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида Шарқ фалсафасининг ахлоқий қадриятларини тадқиқ этиш методологиясига оид тадқиқотларда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июлдаги 89-03-2773-сон маълумотномаси). Натижада, “Фалсафа тарихи (Шарқ фалсафаси)” бўйича материалларнинг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
ХХР сиёсий стратегиясига асосланган замонавий бошқарув ва янги технологияларни ўзлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “2006-2020 йиллар замонавий кадрларни тайёрлаш”,  “салбий рўйхат”, “минглаб истеъдодлар”, “Хитойда ишлаб чиқарилган-2025” дастурлар оғир саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва техника соҳаларини ислоҳ этиш жараёнида изчиллигини таъминлаш, мамлакатнинг глобал миқёсда рақобатбардошлигини ошириш мамлакат миллий ривожланишига асос эканлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ахборот-таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2019 йил 24 январдаги 04/92-сон маълумотномаси). Натижада, Хитой давлатчилигининг цвилизацион, маданий-тарихий тажрибаси, жумладан, Ўзбекистондаги мавжуд тенденцияларни аниқлашга ёрдам берган;
ХХРда сиёсий барқарорликни таъминлаш, ривожланган денгиз бўйи шаҳарларда орттирилган илғор тажрибани мамлакатнинг қолоқ марказий ва ғарбий ҳудудларга олиб кириш, Гонгконг, Ааомин ва Тайван оролларида иқтисодий интеграциясига эришиш орқали мамлакат салоҳиятини ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар билан уйғунлаштириш тамойили Хитойга мос ривожланишга асос эканлиги ҳақидаги хулосалардан “Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тарихи” номли илмий лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Хитойнинг Ланжоу шаҳри давлат университетининг маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар монографияни илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
ХКПнинг сиёсий етакчилигида 2020-2035 йилларда модернизацияни амалга оширишни якунлаш ва 2035-2050 йилларда мамлакатни ҳар томонлама илғор давлатга айлантиришга қаратилган икки босқичли мақсадли режани амалга ошириш билан тараққий этган G-7 (АҚШ, Канада, Англия, Франция, Германия, Италия, Япония) давлатлар қаторига олиб чиқиш вазифаси ХХРдаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар йўналишини  белгилаётганлиги борасидаги илмий хулосалардан “Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти”да ўтказиб келинаётган анъанавий халқаро илмий анжуманларда, хитойшунос профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишни ташкил этишда фойдаланилган (Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2019 йил 5 июлдаги 153/19-сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқотларда ХХРнинг ислоҳотлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси ва ХХР муносабатлари кенг таҳлил қилиниб, улар  тегишли хулосалар чиқаришга ёрдам берган;
ҳозирги босқичда Хитойда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ўлчамлари бўйича (ялпи ички маҳсулот ҳажми, сиёсий геоиқтисодий таъсир кўламининг ўсиши, маданий-гуманитар юксалиши) ташқи сиёсати географик локал чегарасидан чиқиб халқаро (“Ипак йўлининг иқтисодий камари”), (“Ипак йўлининг денгиз камари”) ташаббусилари асосида юзага келган “Бир белбоғ-бир йўл” мегалойиҳасини сиёсий мақом касб этаётганлиги борасидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон телерадиоканали”да Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигига бағишланган эшиттиришлар ва дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2019 йил 7 июндаги 1-114-cонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар халқимизга хитой тарихи, маданияти ва бугунги кенг кўламли ислоҳотлар палласида қўлга киритаётган ютуқлари билан танишиш, қиёслаш, тасаввур ва илмий тушунчаларга эга бўлиш имкониятларини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish