Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззоқов Нурмуҳаммадхон Сайидмахсуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғ номи):“Катта оралиқли фазовий қобиқ конструксиялар қўлланилган ноёб биноларнинг монтаж жараёни еътиборга олинган кучланиш деформацияланиш ҳолатлари”, 05.09.01- Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.1. ПҳД /Т2724.
Илмий раҳбар: Сайфиддинов Садриддин , техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура қурилиш университети”.
Тошкент архитектура қурилиш институти. ДСc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ходжайев Aббас Aгзамович; теҳника фанлари номзоди доцент Бердиев Облоқул Бобоқулович.
Йетакчи ташкилот : “ЎЗОҒИРСAНОAТЛОЙИҲA”AЖ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга боғлиқ.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади:Қобиқларларни монтаж елементлари йириклаштирилган усул билан сийрак таянчли ҳавозали усулларини комбинация қилиб, катта оралиқли ноёб бинолар учун самарали конструктив йечимларни ҳамда монтаж ва таянчлардан холи қилиш босқичларида қобиқларнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини тадқиқ қилиш, ҳисоб ва қуришнинг қулай усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта оралиқли ноёб биноларни хавоза таянчли ва елементларини йириклаштириш монтаж усулларини комбинация қилишга кучланиш-деформация ҳолатининг ўзгаришларини инобатга олувчи янги самарали конструктив йечими ишлаб чиқилган; 
қобиқларни монтаж ва таянчлардан холи қилишнинг кучланиш-деформация ҳолатининг ўзгаришларини инобатга олувчи самарали усул експерементал аниқланган; 
қобиқнинг йириклаштирилган 3х18 м монтаж елементининг иши ҳар хил юклаш ва тортқисини ростлаш жараёнида експереминтал тадқиқ қилинган қобиқларнинг монтаж жараёнида унинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини ўзгарувчанлиги еътиборга олувчи хавфсизлигини таъминловчи моментли назарияга асосланган ҳисоб усули ишлаб чиқилган; 
катта оралиқли ноёб биноларда қўланилган қобиқларнинг контур зонасини ва 3х6 м унификациялашган силиндирик панелларини конструксиялаш ва қуриш бўйича контур зонасининг кучланганлик ҳолатини яхшилашга олиб келувчи таранглаштирилган арматураларни қўллаъҳ таклифи ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Катта оралиқли фазовий қобиқ конструксиялар қўлланилган ноёб биноларнинг монтаж жараёнини еътиборга олинган натижалар асосида:
96х96 м тажрибавий ноёб бинони лойиҳалаш учун қўланиланганда ҳар бир қурилажак обектларнинг қурилиш-монтаж ишлари ҳажмига боғлиқ ҳолда иқтисодий самарадорлиги ясси типик конструксияларни қўллашга, нисбатан арзон конструксиялари билан таъминлашга еришилган; Ўзоғирсаноатлойиҳа AЖ га жорий етилди, (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 19-декабрдаги 08-06/14056-сонли маълумотномаси). Натижада ҳозирда мавжуд фазовий қобиқ тизимларни монтаж қилиш технологиясига нисбатан арзон конструксиялари яратилган;
 мавжуд фазовий қобиқ тизимларни монтаж қилиш технологиясини қўллаш натижасида материаллар сарфи 25-41% га, камайтирилди “Ўзшаҳарсозлик” ЛИТИ” Давлат унитар корхонасига жорий етилди, (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 19-декабрдаги 08-06/14056-сонли маълумотномаси). Натижада ҳозирда мавжуд қобиқ тизимларни монтаж қилиш технологиясига нисбатан меҳнат сарфини 26-33% га, монтаж ускуналар оғирлигини 2,25-2,4 марта, конструксияларнинг тан нархини 20-30% га камайишга еришилган;
Диссертация бўйича олинган илмий - амалий тадқиқотлари натижалари Самарқанд давлат архитектура қурилиш университети бакалавирят ва магистратура таълим йўналишларида мутаҳасисилк фанларини ўтишда, БМИ ва магистрлик диссертацияларини тайёрлашда ўқув жараёнларига тадбиқ етилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 19-декабрдаги 08-06/14056-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий рақоботбардош муҳандис-қурувчиларни, лойиҳачи-конструкторларни тайёрлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish