Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Меҳриддин Ғиёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банкларнинг актив операциялари билан боғлиқ рисклар ва уларни минималлаштириш », 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt961. 
Илмий раҳбар: Алимардонов  Илхом  Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов   Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва  камбағалликни қисқартириш  вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик  олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг актив операциялари билан боғлиқ бўлган рискларни минималлаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
операцион рискларни бошқаришнинг учта ҳимоя чизиғидан фойдаланиш орқали  уларни минималлаштиришнинг 2026 йилгача прогнози ишлаб ишлаб чиқилди  ҳамда банк ялпи даромадини ошириш тавсия этилган;
кредит рискини бошқаришнинг комплекс тизимини муҳим элементи сифатида кредит портфелининг таркибини бошқаришда  таснифланган активлар бўйича махсус захиралар ҳажмининг камайиши ҳисобига стандарт активларга яратиладиган заҳиралар ҳажмини кўпайиши  банк фаолиятида катта ижобий аҳамиятга эга эканлиги  амалий жиҳатдан  асосланган;                                                                                                                                                                                                                                   
фоизли даромадларнинг ялпи даромадлар ҳажмидаги салмоғини 65 фоизгача бўлишини чегаралаш орқали рискли активларнинг даромадлилик барқарорлигини таъминлаш асосланган;
тижорат банкларида пул шаклидаги юқори ликвидли активларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи 10 фоиздан кам бўлмаслиги ижобий ҳолат сифатида баҳолаш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг актив операциялари билан боғлиқ бўлган рискларни минималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларининг ҳар бир функционал бўлинмасини операцион рискка таъсирчанлигини баҳолаш имконини берадиган мезонларни ишлаб чиқиш орқали операцион риск даражасини пасайтириш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 16 июлдаги 27-09/2492-сонли маълумотномаси).
Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Алоқабанк ялпи даромадининг операцион риск суммасига нисбатан даражаси 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 3,3 фоизли пунктига ошган;
кредит рискини бошқаришнинг комплекс тизимининг муҳим элементи сифатида кредит портфелининг таркибини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш таклифи АТ “Алоқабанк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 16 июлдаги 27-09/2492-сонли маълумотномаси).
Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2019 йилда 2018 йилга нисбатан АТ “Алоқабанк”да стандарт кредитларнинг таснифланган кредитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғи 0,1 фоизли пунктга ошгани ҳолда, 1 сўмлик кредит қуйилмасига тўғри келадиган даромад даражаси  4,9    фоизли пунктга   ошган;                                                                                                                                                                                                                               
тижорат банкларининг актив операциялардан кўриладиган зарарларни қоплаш имкониятини ошириш учун фоизли даромадларнинг ялпи даромадлар ҳажмидаги салмоғини ошириш ва ялпи даромаднинг ўсиш суръати билан брутто активларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи АТ “Қишлоқ қурилиш банк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йил 11 сентябрдаги 05/31-21-6517-сонли маълумотномаси).
Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Қишлоқ қурилиш банкда 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 4,8 фоизли пунктга ошди,  ялпи даромаднинг ўсиш суръати брутто активларнинг ўсиш суръатидан 18,6 фоизли пунктга юқори бўлган;
    тижорат банкларида пул шаклидаги юқори ликвидли активларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи билан мижозларлар ва банклардан жалб қилинган ресурсларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғи ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи АТ “Қишлоқ қурилиш банк” амалиётига жорий қилинган (АТ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йил 11 сентябрдаги 05/31-21-6517-сонли маълумотномаси).
Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2019 йилда 2018 йилга нисбатан АТ “Қишлоқ қурилиш банк”да пул шаклидаги юқори ликвидли активларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи 1,5 фоизли пунктга пасайгани ҳолда, мижозлардан ва банклардан жалб қилинган ресурсларнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғи 2,4 фоизли пунктга ошган ҳолда ижобий натижага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish