Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибодуллаев Шоҳбоз Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.I.PhD.Iqt2001. 
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Уткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари пассивлари ҳажмида эмиссион даромад ва муддатли депозитларнинг салмоғини ошириш орқали уларнинг тўловга қобиллигини ошириш мақсадида муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини 4,6 фоизли пунктга оширишнинг зарурлиги асосланган; 
банкларда трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини 4,6 фоизли пасайишини таъминлаган ҳолда, стандарт кредитларнинг таснифланган кредитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғи 5,1 фоизли пунктга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
тижорат банкларида кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик таъминлангани ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини 3,7 мартага ошириш имкониятининг мавжудлиги асосланган;
тижорат банкларида кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик таъминлангани ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини 3,7 мартага ошириш имкониятининг мавжудлиги асослаб берилган;
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари пассивлари ҳажмида эмиссион даромад ва муддатли депозитларнинг салмоғини ошириш орқали уларнинг тўловга қобиллигини ошириш мақсадида муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифидан «Асакабанк» АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-08/1-сон маълумотномаси). Натижада Асакабанкда 2021 йилда 2020 йилга нисбатан муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 4,6 фоизли пунктга ошган; 
банкларда трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш ва стандарт кредитларнинг таснифланган кредитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғини ошириш орқали банкларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2022 йил 25 октябрдаги 
04-08/1-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Асакабанкда 2021 йилда 2020 йилга нисбатан трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 4,6 фоизли пасайгани ҳолда, стандарт кредитларнинг таснифланган кредитларнинг умумий ҳажмидаги салмоғи 5,1 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларида кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик таъминлаган ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган 
(АТ «Асакабанк»нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-08/1-сон маълумотномаси). Натижада 2021 йилда Асакабанкда кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик таъминлангани ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,7 мартага ошган; Мазкур таклифдан «ЎзМиллийбанк» АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ТИФ Миллий банкининг 2022 йил 16 сентябрдаги 17/2-988- сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2021 йилда ТИФ Миллий банкида кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик таъминлангани ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 2,4 мартага ошган;
тижорат банкларида кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши билан регулятив капиталнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғининг ўзгариши ўртасидаги мутаносибликни таъминлаган ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 
2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-08/1- сон маълумотномаси). Натижада Асакабанкда 2021 йилда 2020 йилга нисбатан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто активларга нисбатан даражаси 0,7 фоизли пунктга пасайгани ҳолда, юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан олинган фоизли даромадлар миқдори мазкур даврда 77,6 фоизга ошган; Ушбу таклиф «ЎзМиллийбанк» АЖ амалиётига жорий этилган (ТИФ Миллий банкининг 2022 йил 16 сентябрдаги 17/2-988- сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ТИФ Миллий банкида 2021 йилда ялпи даромад билан даромад келтирадиган активларнинг ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносиблик таъминлангани ҳолда, қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1,6 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish