Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулейманов Илнур Радиковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг банк ва реал секторлари интеграциясини кучайтириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Иқт2210.
Илмий раҳбар: Aтаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, ппрофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Aлишер Aгзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётнинг банк ва реал секторлари ўртасидаги интеграцион ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корпоратив мижозлар томонидан ИПО чиқариш орқали устав капиталини кўпайтириш асосида имтиёзли молиявий маҳсулотларни тақдим қилиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш асосланган;
молиявий барқарорлик даражаси юқори бўлган тижорат банклари иштирокида уларнинг саноат тармоқларидаги йирик мижозлари билан вертикал интеграциялашган молия-саноат гуруҳларини ташкил етиш таклиф етилган;
банкнинг актив ва пассив операцияларида ўзаро молиявий боғлиқлик воситаларидан фойдаланиш асосида тижорат банклари ва реал сектор корхоналарининг ўзаро интеграциялашуви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни камайтириш асосланган;
банк ва реал сектор ўртасидаги молиявий интеграцияни таъминлаш ҳамда қарз ва улушли воситалардан фойдаланиш орқали банк ликвидлилиги ва рентабеллигини оширишнинг 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий етилган:
корпоратив мижозлар томонидан ИПО чиқариш орқали устав капиталини кўпайтириш асосида имтиёзли молиявий маҳсулотларни тақдим қилиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш борасидаги таклифи AТ «Aлоқабанк» ва AТБ «Капиталбанк»лар фаолиятида қўлланилган (AТ «Aлоқабанк»нинг 2022 йил 7 июлдаги 26-09/284-сонли ва AТБ «Капиталбанк»нинг 2022 йил 24 августдаги 10/ИИ-00623-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида тижорат банкларининг трансформация жараёнларини амалга оширишда корпоратив мижозлар билан молиявий муносабатларини ривожлантириш ва уларга янги турдаги кўплаб молиявий маҳсулотларни тақдим етишга еришилган;
молиявий барқарорлик даражаси юқори бўлган тижорат банклари иштирокида уларнинг саноат тармоқларидаги йирик мижозлари билан вертикал интеграциялашган молия-саноат гуруҳларини ташкил етишга доир таклифи «Aлоқабанк» AТБ томонидан қабул қилинган (AТ «Aлоқабанк»нинг 2022 йил 7 июлдаги 26-09/2841-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида вертикал интеграциялашган молия-саноат гуруҳларини ташкил етилиши корхоналарнинг молиявий ресурсларга бўлган еҳтиёжини қондириш орқали истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, молиявий рискларни самарали бошқариш ва рақобатбардош интеграциялашган тузилмани шакллантириш асосида юқори молиявий натижаларга еришиш имконини беради;
банкнинг актив ва пассив операцияларида ўзаро молиявий боғлиқлик воситаларидан фойдаланиш асосида тижорат банклари ва реал сектор корхоналарининг ўзаро интеграциялашуви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни камайтириш борасидаги таклифи AТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятида қўлланилган (AТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 01 августдаги 27-11/4546-сонли маълумотномаси. Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида AТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан саноатнинг ишлаб чиқариш тармоғига ажратилган кредит қўйилмалари 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 30 фоизга, ушбу тармоқ корхоналарининг мижозларга тегишли банк ресурсларидаги улуши еса 17 фоизга ошган;
банк ва реал сектор ўртасидаги молиявий интеграцияни таъминлаш ҳамда қарз ва улушли воситалардан фойдаланиш орқали банк ликвидлилиги ва рентабеллигини оширишнинг 2025 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари AТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятида қўлланилган (AТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 1 августдаги 27-11/4546-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида банк ва реал сектор ўртасидаги молиявий интеграцияни таъминлаш ҳамда қарз ва улушли воситалардан фойдаланиш орқали «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг активлар рентабеллиги 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 0,27 фоиздан 1,65 фоизга, капитал рентабеллиги еса 1,8 фоиздан 13,2 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish