Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Моҳигул Шониёзовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда мусиқани бадиий ҳис етиш орқали ижодий қобилиятларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Бошланғич таълимнинг 1-, 2- синфлари мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4137.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқани бадиий идрок етиши орқали ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ёшидаги болаларнинг ижодий қобилиятлари ва естетик фазилатларини шакллантириш жараёнининг мотивацион, когнитив, ижодий босқичлари замонавий ва халқ оғзаки ижоди жанрларининг ишонтириш, стимуляциялаш, вариациялаш каби педагогик таъсир усуллари натижасида қайта алоқага киришувини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган; 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг халқ оғзаки ижоди воситалари орқали бадиий-естетик фазилатларни шакллантиришнинг психологик, физиологик ва маънавий ривожлантириш каби педагогик имкониятлари миллий халқ мусиқасининг уйғун ҳиссий даражаси асосида такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёши ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини халқ оғзаки ижоди орқали ривожлантириш моделининг стратегик блоки мусиқа тинглаш, куйлаш, ритмик ҳаракатлар, чолғучилик каби белгиловчи мезонларни халқ мусиқасининг таълимий имкониятлари билан интеграциялаш асосида бойитилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқани бадиий идрок етиш орқали ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси халқ педагогикаси билан ўзаро уйғунликда мусиқий ўқув материалларини ўзлаштиришдаги емоционал, психологик ва коммуникатив тўсиқларни импровизация машқлари, мусиқий-таълимий ўйинлар орқали бартараф етиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда мусиқани бадиий ҳис етиш орқали ижодий қобилиятларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Бошланғич таълимнинг 1-, 2- синфлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
Бошланғич синф ёшидаги болаларнинг ижодий қобилиятлари ва естетик фазилатларини шакллантириш жараёнининг мотивацион, когнитив, ижодий босқичлари замонавий ва халқ оғзаки ижоди жанрларининг ишонтириш, стимуляциялаш, вариациялаш каби педагогик таъсир усуллари натижасида қайта алоқага киришувини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилганлигига доир таклифлардан “Вокал ижрочилиги” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 12-январдаги 1186-сон буйруғи билан тасдиқланган, гувоҳнома №1186-084). Натижада “Вокал ва замонавий мусиқа” туркумига кирувчи ўқув предметларидан компетенсиявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларини амалиётга татбиқ етиш самарадорлигини оширишга еришилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқани бадиий идрок етиш орқали ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси халқ педагогикаси билан ўзаро уйғунликда мусиқий ўқув материалларини ўзлаштиришдаги емоционал, психологик ва коммуникатив тўсиқларни импровизация машқлари, мусиқий-таълимий ўйинлар орқали бартараф етишга доир таклифлардан “Вокал (естрада қўшиқлари) ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 18-январдаги 070-сон буйруғи билан тасдиқланган, гувоҳнома №070 -110). Натижада умумий ўрта талим мактаблари бошланғич синф “Мусиқа маданияти” фани ўқитувчилари, тўгарак раҳбарлари фаолиятида мусиқий-таълимий ўйинлар орқали ўқув дастурларини амалиётга татбиқ етиш самарадорлигини оширишга еришилган; 
кичик мактаб ёши ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини халқ оғзаки ижоди орқали ривожлантириш моделининг стратегик блоки мусиқа тинглаш, куйлаш, ритмик ҳаракатлар, чолғучилик каби белгиловчи мезонларни халқ мусиқасининг таълимий имкониятлари билан интеграциялаш асосида бойитилган таклиф ва тавсиялардан ФA-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021-йил 18-октабрдаги 290/1 рақамли маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ижодий қобилиятларини халқ оғзаки ижоди орқали ривожлантириш, миллий халқ мусиқаси ёрдамида интегратив мулоқотни таъминлаш юзага келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish