Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Aкмал Ештемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларига ўқув вазифаларини даражали дифференсиал ёндашув асосида тақдим етиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3611.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Нуруллайева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Aдизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади даражали дифференсиал ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларини билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бошланғич таълм жараёнига дифференсиал ёндашув тушунчасининг генезиси даражали (ички) ва профил (ташқи) дифференсиаллашнинг юзага келишига кўра билвосита табақалаштириш, психофизиологик хусусиятларга кўра табақалаштириш ҳамда дифференсиаллаштиришда илмий-амалий тадқиқотлар интеграциясининг ифодаланиши каби ривожланиш босқичларга ажратган ҳолда даврийлаштириш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларига ўқув вазифаларини тақдим етишнинг бошланғич таълим жараёни барча компонентларини қамраб олиш, ўқувчиларнинг субйектив имкониятларига мослаштириш, тескари алоқани ўрнатиш, таълим мазмунини оптималлаштириш каби босқичлари интегративлик, даражалилик, адаптивлик, инсонпарварлик, рефлексивлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларига ўқув вазифаларини тақдим етишнинг функсионал модели таълимни даражали дифференсиаллаштириш ва индивидуаллаштириш технологияларининг ўзаро уйғунлиги асосида мотивацион (қизиқувчанлик), когнитив (фикрлаш) ва фаолиятли (билимларни амалиётда қўллаш) мезонлар асосида такомиллаштирилган;
ўқув вазифаларини тақдим етиш методикаси инновацион технологияларнинг ўзаро интеграциясини таъминлашда амал қилинадиган дифференсиаллаштиришнинг даражали ўқув материалларини мақсадга мувофиқ ёритиш, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига таяниш, ўқувчиларнинг индивидуал услубларига мувофиқлаштириш, барча омилларни оптималлаштириш каби қонуниятлар асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Даражали дифференсиал ёндашув асосида ўқув топшириқларини тақдим етиш ишларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
бошланғич таълм жараёнига дифференсиал ёндашув тушунчасининг генезиси даражали (ички) ва профил (ташқи) дифференсиаллашнинг юзага келишига кўра билвосита табақалаштириш, психофизиологик хусусиятларга кўра табақалаштириш ҳамда дифференсиаллаштиришда илмий-амалий тадқиқотлар интеграциясининг ифодаланиши каби ривожланиш босқичларга ажратган ҳолда даврийлаштиришга доир таклифлардан “ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари” (2017-2021) номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жиззах Политехника институтининг 2022-йил 18-октабрдаги 01-2449-2441-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари фаолиятида ўқув вазифаларига ижобий муносабатни қарор топтиришга хизмат қилган;
 бошланғич синф ўқувчиларига ўқув вазифаларини тақдим етишнинг бошланғич таълим жараёни барча компонентларини қамраб олиш, ўқувчиларнинг субйектив имкониятларига мослаштириш, тескари алоқани ўрнатиш, таълим мазмунини оптималлаштириш каби босқичлари интегративлик, даражалилик, адаптивлик, инсонпарварлик, рефлексивлик тамойиллари асосида такомиллаштиришга доир хулосалар бошланғич таълим йўналиши ушун тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосида руйхатга олинган 388-149- сон гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларга ўқув вазифаларини даражали дифференсиал тақдим етишда ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
 бошланғич синф ўқувчиларига ўқув вазифаларини тақдим етишнинг функсионал моделини таълимни даражали дифференсиаллаштириш ва индивидуаллаштириш технологияларининг ўзаро уйғунлиги асосида мотивацион (қизиқувчанлик), когнитив (фикрлаш) ва фаолиятли (билимларни амалиётда қўллаш) мезонларга таянган ҳолда такомиллаштирилганлигига доир тажрибалардан “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-0372-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларга ўқув вазифаларини даражали дифференсиал тақдим етиш имкониятларини самарали ривожлантиришга хизмат қилган;
инновацион технологияларнинг ўзаро интеграциясини таъминлашда амал қилинадиган дифференсиаллаштиришнинг даражали ўқув материалларини мақсадга мувофиқ ёритиш, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига таяниш, ўқувчиларнинг индивидуал услубларига мувофиқлаштириш, барча омилларни оптималлаштириш каби қонуниятлар асосида такомиллаштирилган ўқув вазифаларини тақдим етиш методикасидан Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан берилган 2022-йил 19- октабрдаги 01/11-01/1-1650-сон маълумотнома) Натижада, ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish