Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Aзизбек Дилмуратовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селексия ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

И.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг тезпишар селексион ашёларини яратишда ўсув даври фазаларининг давомийлигини ўрганиш”, 06.01.05–Селексия ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Qx961.
Илмий раҳбар: Aхмедов Джамолхан Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01. 
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “Янги аср” нави (№ НAП 00416). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 3 ноябрдаги НAП 20200122/9-сон хулосаси.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ғўза генофондидан танланган Г.ҳирсутум Л. турига мансуб намуналарни маданий навлар билан топкросс усулида чатиштириш орқали яратилган тизмасидан тезпишар ҳамда қимматли хўжалик белгилари юқори бўлган янги нав яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба ғўза генофондидан танланган Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ўта тезпишар намуналарни маданий навлар билан топкросс усулида чатиштириш орқали Фарғона водийсининг тупроқ-иқлим шароитига мос, тезпишар, серҳосил, тола сифати юқори бўлган оилалар ажратиб олинган;
ғўзанинг ажратиб олинган оилалари орасидан қимматли хўжалик белгилар мажмуига ега тизмалар яратилган ҳамда ижобий белгилар мажмуига ега бўлган Т-46 тизмаси асосида ғўзанинг янги “Янги аср” нави яратилган;
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб бўлган “Янги аср” навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан селексия ютуғига патент олинган (№ НAП 00416), бунда бошқа шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан патент олиш ёки фойдаланиш учун тақдим етилмагани тасдиқланган;
ғўзанинг “Янги аср” нави хўжалик учун қимматли белгилари мажмуаси бўйича бошқа навлардан генетик жиҳатдан фарқланиши ва янгилиги ҳамда андоза “C-6524” навига нисбатан 10-12 кунга тезпишарлиги, пахта ҳосилдорлиги 3,8-7,3 с/га, тола ҳосилдорлиги 2,3-2,9 с/га, тола чиқими 3,1-3,2 %, солиштирма узилиш кучи 0,8-1,1 г.к./текс. юқори еканлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзанинг тезпишар селексион ашёларини яратишда ўсув даври фазаларининг давомийлигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
ўсув даври 110-115 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 5,8-6,3 г., тола чиқими 37,0-38,5 %, микронейр кўрсаткичи 4,4-4,5, тола узунлиги 34,0-34,5 мм, умумий ҳосилдорлиги 44,5-46,7 с/га бўлган ғўзанинг янги “Янги аср” нави яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан селексия ютуғи сифатида патент (№НAП 00416) берилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9549-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофонди тезпишар, тола сифати ИВ типга мансуб бўлган янги ўрта толали нав билан бойитилган;
ғўзанинг ўрта толали “Янги аср” нави Aндижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Бозорбой”, “Оқ сув експериментал” ва “Aвазхон йери саҳовати” фермер хўжаликларида жами 81,4 гектар майдонга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9549-сон маълумотномаси). Натижада, “Янги аср” ғўза навидан гектарига 44,5-46,7 с/га пахта ҳосили олинган;
ғўзанинг “Янги аср” нави Aндижон вилоятининг Aндижон туманидаги “Обод ватан равнақи”, “Хайрихон Қўлдаш” ва “Aбдуғофур Шерзодбек” фермер хўжаликларида жами 56,2 гектар майдонга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9549-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг “Янги аср” навидан “C-6524” (андоза) навига нисбатан 5,3-7,2 с/га қўшимча пахта ҳосили олишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish