Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолов Хуршидбек Хуррам ўғлининг 
диссертация ҳимоясисиз селексия ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан 
доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Стресс омилларга бардошли ўрта толали ғўза навлари селексияси”, 06.01.05–Селексия ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. DSc/Qx213.
Илмий маслаҳатчи: Рахмонқулов Саид-Aкбар, ЎзҚХФA мухбир аъзоси, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг ўрта толали “С-2118” нави (НAП 00155), “С-2120” нави (НAП 00347), “ССБ-Кластер-1” нави (НAП 00349), “Манғит-2” нави (НAР 00350). . Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 7 декабрдаги 01-11/3080, 01-11/3083, 01-11/3090 ва 01-11/3082-сон хулосалари.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Турли дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган бошланғич ашёлардан стресс факторларга бардошли, ҳосилдор, тола сифати юқори, турли тупроқ иқлим шароитида йетиштиришга мос, селексион белгилар мажмуасига ега бўлган ғўза навларини олиш ва ишлаб чиқишга тавсия етишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турини турли дурагайлаш усулларида олинган тизмалараро ва навлараро намуналарда турли қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланишини аниқлаш ва чигит туки рангига кўра ҳосилдорлик, тола сифати ҳамда бошқа белгиларнинг ўзаро салбий корреляцион боғлиқлигини бартараф етиш орқали дурагай ўсимликлар олинган; 
турли чатиштириш услубларидан фойдаланган ҳолда ижобий белгилари бир генотипда жамланган намуналар ажратиб олинган.
ўрта толали С-2118, С-2120, ССБ-Кластер-1 ва Манғит-2 ғўза навларида тезпишарлик, юқори маҳсулдорлик, турли стресс омилларга ҳамда вилт касаллигига бардошлилик хусусиятлари мавжудлиги аниқланган бўлиб, ушбу навлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Фарғона водийси, Сирдарё вилоятларининг тупроқ-иқлим шароитларида йетиштиришга мослиги, раёнлашган навларга нисбатан ерта ва сифатли ҳосил олиниши ҳамда ҳосилдорлиги 5-10 с/га юқори еканлиги, тола сифати тўқимачилик саноати талабларига тўлиқ жавоб бериши билан бошқа навлардан устунлиги тасдиқланган; 
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб тезпишар, юқори маҳсулдор, юқори ҳарорат, гармсел, тупроқ шўрланиши ва вилт касаллигига бардошли С-2118, С-2120, ССБ-Кластер-1 ва Манғит-2 навлари яратилиб, Интеллектуал мулк агентлигидан патент олинган ҳамда ушбу ғўза навлари бошқа шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан патент олиш ёки фойдаланиш учун тақдим етилмаганлиги тасдиқланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стресс омилларга бардошли ўрта толали ғўза навлари селексияси бўйича ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
Стресс омилларга бардошли ўрта толали ғўза навлари селексияси бўйича ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
 ЛБ-21/339 тизмаси асосида тезпишарлиги 100-110 кун, ҳосилдорлиги 39-45 с/га, тола чиқими 37,0-38,0%, битта кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни 5,4-6,0 г, микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5, толанинг штапелъ узунлиги 34,0-35,5 мм, юқори солиштирма узунлиги 1,20–1,22 дюйм, толанинг нисбий узилиш кучи 31,3-32,8 г.к/текс бўлган ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ССБ-Кластер-1 нави яратилган ва Сирдарё вилояти учун истиқболли деб топилиб, 2021 йилда Мирзаобод тумани “Бек cлустер” ҚК МЧЖ да 262,0 гектардан ортиқ майдонга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9550-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг ўта тезпишар, ҳосилдор, тупроқ шўрланишига бардошли ССБ-Кластер-1 навидан 40,0 с/га гача пахта ҳосили олинган; 
 чигит туки турли рангли тизмалараро диаллел чатиштириш услуби асосида тезпишарлиги 120-125 кун, ҳосилдорлиги 36-46 с/га, битта кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни 5,5-6,5 г, тола чиқими 37,0-39,0%, микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5, толасининг штапелъ узунлиги 33-34 мм, юқори солиштирма узунлиги 1,19–1,23 дюйм, толанинг нисбий узилиш кучи 30,9-31,2 гс/текс бўлган ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб янги C-2120 нави яратилган ва 2022 йилдан Фарғона вилояти учун истиқболли навлар қаторига киритилиб, вилоят бўйича 636,0 гектардан ортиқ майдонда жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9550-сон маълумотномаси). Натижада, тезпишар, юқори ҳосилдор, В.даҳлиае патогенига бардошли C-2120 ғўза навидан 33,9 с/га пахта ҳосили олинган; 
географик жиҳатдан узоқ бўлган навлараро (Acала-1517-C х C-4896) х С-5617 х Ташкент-6) мураккаб дурагай комбинасияси асосида яратилган Истиқлол-14 ғўза навидан навга хос бўлмаган ўсимликларни ажратиб олиб кўпайтириш орқали анатитик селексия услуби асосида тезпишарлиги 116-120 кун, битта кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни 5,6-5,9 г, ҳосилдорлиги 37,5-42,0 с/га, тола сифати ИВ типга мансуб, толанинг штапелъ узунлиги 34,0-35,0 мм ва чиқими 37,0-38,0%, микронейр кўрсаткичи 4,0-4,2, толасининг штапелъ узунлиги 1,20–1,22 дюйм, толанинг йигирилувчанлиги 156-160 СCИ бўлган Г.ҳирсутум Л. турига мансуб янги Манғит-2 нави яратилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг ўрта даражада шўрланган тупроқ-иқлим шароитига 10,0 гектар майдонга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги №07/21-9550-сон маълумотномаси). Натижада, ИВ типга мансуб тола берадиган, тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юқори бўлган ўрта толали Манғит-2 ғўза навидан 31,0 с/га пахта ҳосили олинган;
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк Aгентлигидан ғўзанинг С-2118 навига 28.02.2017 йилда (№ НAП 00155), С-2120 навига 08.11.2021 йилда (№ НAП 00347), ССБ-Кластер-1 навига 08.11.2021 йилда (№НAП 00349) ва Манғит-2 навига 08.11.2021 йилда (№НAП 00350) патентлар олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish