Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдухамидов Дийдорбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст ҳароратли фаол қуёш иситиш тизимларини танлаш, уларнинг схемаларини асослаш ва иссиқлик параметрларини оптималлаш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган енергия турлари асосидаги енергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1. PhD /Т603.
Илмий раҳбар: Aвезов Раббанакул Рахманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Физика-техника институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Мирзабайев Aкрам Махкамович, техника фанлари доктори; Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Сайдивалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Бино ва иншоотлар учун оптималлаштирилган параметрлар ҳамда експлуатация режимларига ега паст ҳароратли пассив ва фаол қуёший иситиш тизимларини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат. 
ИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор,    кўп йиллик иқлимий ва актинометрик маълумотлар асосида, бино ва иншоотларда енергия самарадорликни ошириш имкониятини берувчи, енергофаол дераза блоклари ва қисқа муддатли фазавий-ўтувчи иссиқлик аккумулаторлари билан мужассамлашган пассив қуёший иситиш тизими таклиф қтилган; 
илк бор, иссиқлик сиғими ва танланган материалларни ҳисобга олган ҳамда республика иқлимий шароитидан келиб чиққан ҳолда, суткалик ортиқча иссиқликни қисқа муддатли жамлаш имконини берувчи инсоляцион пассив қуёший иситиш тизимларидан фойдаланишнинг мақбул режимлари аниқланган. 
илк бор, ўртача ойлик ва кунлик ҳарорат, қуёш нурланиши, қуёшли, булутли ҳамда қисман булутли кунлар, қуёшли соатлар ва бошқа иқлимий кўрсаткичларнинг динамик ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, бино ва иншоотлар учун рационал параметрларга ега мавсумий иссиқлик жамловчили фаол қуёший иссиқлик таъминоти тизими ишлаб чиқилган; 
илк бор, фаол қуёш иситиш тизимининг солиштирма иссиқлик хоссалари, иссиқлик-енергетик параметрлари, иқтисодий ва екологик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи градус-сутка ва градус-соат усулларини қўллаган ҳолда, қуёш иситиш тизимида рўй берадиган иссиқлик жараёнларининг статик ва динамик моделлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. 
Бино ва иншоотлар учун мақбул параметрларга ега паст ҳароратли пассив ва фаол қуёший иситиш тизимларини тадқиқ етиш бўйича олинган натижалар асосида:
мавсумий иссиқлик жамловчи қуёший иссиқлик таъминоти тизими учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган. Ишлаб чиқилган мавсумий иссиқлик жамловчи қуёший иссиқлик таъминоти тизими «Ташелектромаш» МЧЖ ИЧК маъмурий-маиший биносида амалиётга қўлланилган («Ўзелтехсаноат» AЖ томонидан 2021 йил 29 ноябрдаги №04-3/2512- маълумотномаси). Натижада, бинони иситиш мақсадида бак-аккумулаторли фаол қуёш иситиш тизимларидан фойдаланилганда солиштирма иссиқлик сарфини бино иссиқлик ҳимоясининг биринчи даражасида 78,81 кWҳ/м2 (33,4%) га, иккинчи даражасида 69,17 кWҳ/м2 (39,79%) га ва учинчи даражасида 63,6 кWҳ/м2 (44,7%) га камайтиришга еришилган ҳамда атроф-муҳитга чиқариладиган СО2 емиссияси йилига иситиладиган майдон юзасига нисбатан бинонинг иссиқлик ҳимояларининг даражалари бўйича мос равишда 15,0, 13,7 ва 12,6 кг/м2 бўлиши, шунингдек, ишлаб чиқилган тизим қўлланилган бинода ўзини-ўзи иқтисодий қоплаш кўрсаткичи иссиқлик ҳимоясининг даражалари бўйича мос равишда 17,7, 20,18, 21,9 йилларни ташкил етиши кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish