Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайипов Батирбай Куанишбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон республикаси маҳаллий шароитида инвестиция фаолиятни такомиллаштириш истиқболлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1500. 
Илмий раҳбар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Додиев Фозил Уткурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шароити оғир туманларда инвестиция жозибадорликни оширишда тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг ажратиладиган кредит ва лизингларини қисман қоплаш учун муайян муддатгача мақсадли жамғармалар ҳисобидан компенсация қилиш таклиф қилинган;
иқтисодий паст ривожланган туманларида инвестиция жозибадорликни оширишда солиқ ставкаларини 50 фоизга пасайтириш зарурлиги асосланган;
ривожланиш даражаси паст бўлган туманларга инвестицияларни кўпайтиришда бошқа ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш учун банк кредитлари бўйича гаров таъминоти тегишли маҳаллий ҳокимликлари кафолати асосида тақдим этиш таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2025 йилгача прогнози ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий шароитида инвестиция фаолиятни такомиллаштириш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудуднинг шароити оғир туманларида инвестиция жозибадорликни оширишда тадбиркорлик субъектларига бизнес-лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича қисман қоплаш учун муайян муддатгача мақсадли жамғармалар ҳисобидан компенсация қилиниши зарурлиги юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 26 июльдаги 05-06/16-07/563-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Қорақалпоғистон Республикасида шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 январга қадар бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилган; 
ҳудуднинг иқтисодий паст ривожланган туманларида инвестиция жозибадорликни оширишда солиқ ставкаларини 50 фоизга пасайтириш зарурлиги юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 26 июльдаги 05-06/16-07/563-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини амалдаги белгиланган солиқ ставкаларининг 50 фоизи миқдорида амалга ошириши белгиланди. Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакат ҳудудлари инвестиция жозибадорлигини маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда оширишга хизмат қилган. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётига жалб этилган инвестициялар ҳажми 2022 йилнинг биринчи чорагида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 бараварга, хорижий инвестициялар ҳажми 1,2 бараварга ошишига имкон берган.
ҳудуднинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган туманларига инвестицияларни оширишда мамлакат бошқа ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш учун банк кредитлари бўйича гаров таъминоти мазкур ҳудуд тегишли маҳаллий ҳокимликлари кафолати асосида тақдим этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 26 июльдаги 05-06/16-07/563-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш учун 2022 йил 1 январга қадар олинадиган банк кредитлари бўйича гаров таъминоти сифатида тегишли вилоят ҳокимликлари кафолатлар бериши мумкинлиги белгиланди. Таклифнинг жорий қилиниши бизнес-лойиҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида, шароити оғир 45 та маҳалла ва овул ҳудудларида, шунингдек, «ўсиш нуқтаси» деб белгиланган иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича тегишли туманларда жойлаштирилишига имкон берган. 
Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2025 йилгача прогнози бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 26 июльдаги 05-06/16-07/563-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 26,8 трлн. сўмлик марказлаштирилган ва номарказлаштирилган инвестицияларни, шу жумладан 478 млн. доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни назарда тутувчи 2021-2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг прогноз параметрлари ва шунингдек 2021-2023 йилларда кредит ва инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш прогноз параметрлари белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish