Юсупов Aсомиддин Соатовичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ташқи савдони еркинлаштириш жараёнида миллий експорт рақобатбардошлигини ошириш стратегияси”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/B2016.3.1206.
Илмий раҳбар: Исламов Бахтиёр Aнварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Кадиров Aбдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Шарифходжайев Шавкат Aкилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-консептуал, услубий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ЖСТ еркин савдо тизимига интеграциялашув жараёнида миллий експорт рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини такомиллаштиришга қаратилган назарий-услубий ёндашувлар ҳамда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро савдонинг барқарор иқтисодий тараққиётга таъсирини тадқиқ етиш асосида ташқи савдо сиёсатининг асосий мезонлари ҳамда стратегик йўналишлари муаллиф томонидан туркумланган ва ягона тизимга келтирилган;
савдо интеграцияси жараёнида рақобатдош “стратегик алянслар”лар “експансияси”ни консептуал ҳамда илмий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида експорт самарадорлигининг услубий такомиллаштирилган «Оптимал стратегияси» таклиф етилган;
Ўзбекистон експортининг товар номенклатураси ҳамда географик тақсимотини диверсификасиялаш бўйича принсипиал имкониятлар аниқланган. Ташқи савдо самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий кўрсаткичлари мантиқий ва услубий жиҳатдан ягона тизимга келтирилган. Самарадорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича «формал алгоритмик блок схема» ишлаб чиқилган;
савдо интеграциясининг халқаро тажрибасини емперик ва економетрик тадқиқ етиш асосида Ўзбекистон ташқи савдосининг ЖСТ талабларига мос тизимини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
ЖСТ интеграцияси ҳамда ташқи савдо диверсификасиясининг миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигига таъсирини баҳолашнинг кўп омилли «ОЛС - функсионал економетрик модели» илмий асосланган;
ЖСТ интеграцияси жараёнида миллий експорт рақобатбардошлигини оширишнинг 16 босқичли стратегик консептуал модели таклиф етилган.
ИВ Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборатдир:
- иқтисодий адабиётларни тадқиқ етиш асосида ташқи иқтисодий сиёсат ҳамда експорт стратегиясига нисбатан назарий муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган ва янгича таъриф берилган;
- замонавий халқаро савдо назариялари ҳамда глобал иқтисодий трендлар таҳлилига мувофиқ, халқаро савдонинг миллий хўжаликлар иқтисодий интеграцияси ҳамда барқарор иқтисодий ўсишига таъсир етадиган омиллари аниқланган ва иқтисодий баҳоланган;
- ЖСТ ҳамда УНCТAД ёндашувларига мувофиқ давлат ташқи савдо режими ўртача даражаси ва тезлигининг меъёрий чегаралари таклиф етилган;
- иқтисодий ўсиш моделларидаги (Харрод-Домар ва Солоу) макроиқтисодий парадигма ҳамда експорт рақобатбардошлигини оширишнинг назарий-консептуал ҳамда илмий асослари тадқиқидан келиб чиққан ҳолда микро, макро ва халқаро иқтисодий омиллар експорт рақобатбардошлигининг муҳим детерминанти сифатида аниқланган;
- республика ташқи савдосида юзага келаётган диспропорсиянинг сабаблари аниқланган ҳамда жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда експортнинг хом ашёга ихтисослашганлик даражасининг меъёрий чегараси таклиф етилган. Рақобатбардошлик афзалликлари СWОТ таҳлилига мувофиқ жаҳон бозорларида Ўзбекистон мавқйеини мустаҳкамлашнинг стратегик модели асосланган;
- глобал савдо тизимига интеграциялашувнинг халқаро тажрибаси емпирик ва економетрик жиҳатдан тадқиқ етилган, бунга мувофиқ миллий хўжаликлар ва жаҳон иқтисодиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифода етувчи математик чизиқли модел асосланган;
- ҳамкорлик алоқаларининг тобора глобал қамров касб етаётгани шароитида ташқи савдо сиёсатини ЖСТ ЕСБ қоидаларига мувофиқ такомиллаштириш илмий асосланган (Т-жадвал. ва Консептуал жадвал.).