Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Нодиржон Норбойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда сейсмик жараёнлар тарихи (1966-2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Тар237.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Еркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Йерметов Aваз Aбдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Қурбонов Бобомурод Юнусович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1966-2020 йилларда Ўзбекистонда сейсмик жараёнлар ва уларни аниқлаш борасидаги тадқиқотлар тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда 1966 йилга қадар сейсмология соҳасида ихтисослашган институтнинг мавжуд бўлмаганлиги, зилзиладан сўнг ташкил етилган Сейсмология институтида зилзилалар содир бўлишини олдиндан аниқлаш, минтақавий сейсмик ва сейсмик раёнлаштириш, сейсмик изланишларни математик ва автоматик моделлаштириш, зилзилалар талофатларини олдини олишда иншоотларни сейсмикбардошлигини таъминлаш билан боғлиқ йўналишлар йўлга қўйилиб, Совет иттифоқида биринчи бўлиб, сейсмометрик кузатишларнинг автоматлаштирилган тизими ташкил етилганлиги аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган зилзилаларни кучи ва параметрини аниқлаш учун йерни 24 соат давомида кузатиб тура оладиган сейсмик стансиялар ва улар билан бирга фаолият олиб борадиган тезкор хабар йетказиш хизмати йўлга қўйилиб, иш сифатини ошириш мақсадида мазкур стансиялар сони йиллар давомида кўпайтирилганлиги, сейсмик стансиялар томонидан аниқланган маълумотлар асосида сейсмик жараёнларни олдиндан аниқлаш борасидаги ахборотлар базаси шакллантириб борилганлиги, республикада содир бўлиши мумкин бўлган талофатли зилзилаларни олдиндан тўлиқ аниқлаб, тегишли ташкилотлар ҳамда аҳоли огоҳлантирилганлиги сабабли жонли талофатлар олди олинганлиги очиб берилган;
Тошкент зилзиласидан сўнг маҳаллий олимлар томонидан сейсмик жараёнларни олдиндан аниқлашда даврийлик назарияси фанга киритилганлиги, шунингдек, зилзилаларни гидрогеологик даракчилари – зилзила содир бўлишидан аввал қудуқларда сув сатҳининг пасайиб сўнгра кескин кўтарилиши, сув ҳароратининг ўзгариши, сувда радон моддаси, карбонад ангидрид гази ва симоб буғлари миқдорининг ортиши, сув омборларида ва бошқа ҳудудларда аномал ўзгаришлар содир бўлиши аниқланганлиги, бунинг натижасида сейсмик раёнлаштириш ва микрораёналаштириш хариталари тузилиб, кейинги йилларда юз берган деярли барча кучли зилзилалар бу хариталарда белгиланган сейсмоген ҳудудларда юз берганлиги аниқланган; 
зилзилалар хавфини камайтиришда дунё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида МДҲга аъзо давлатларнинг иқтисодий Кенгаши томонидан “Давлатлараро дастур” қабул қилинганлиги, табиий офатлар хавфини камайтириш мақсадида 2005-2015 йилларга мўлжалланган “Хиог ҳадли” дастури доирасида Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган симуляция маркази ташкил етилганлиги, 2015 йилгача фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва унинг талофатларини олдини олиш вазифалари белгиланганлиги, 2015-2030 йилларда ҳалокатлар хавфини камайтириш бўйича қабул қилинган “Сендай ҳадли” дастури доирасида табиий офатлар хавфини камайтириш борасида ҳуқуқий-меёрий ҳужжатлар, хусусий турар-жой биноларининг зилзилабардошлигини таъминлаш методикаси такомиллаштирилганлиги, сейсмик фаол ҳудудларнинг сейсмик хариталари янги таҳрири тузилганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1966-2020 йилларда Ўзбекистонда сейсмик жараёнлар тарихига оид ишлаб чиқилган хулосалар ва таклифлар асосида:
йер силкинишлари дунё халқларининг турмуш тарзига таъсир етиб, ўзига хос урф-одатлар ҳамда анъаналарни шаклланишига олиб келганлиги, бу турдаги геологик ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари хусусида тарихий манбаларда маълумотлар учраши, географик – сейсмологик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари Турон плитасининг шарқий қисмига жойлашганлиги, шарқий ҳудудга Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг барча ҳудудлари ҳамда Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг маълум бир қисми тўғри келиши, Тошкент шаҳри Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудининг бир қисми ҳисобланиши, Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва Газлида бўлиб ўтган зилзилалар ҳамда унинг оқибатлари хусусидаги натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Aслида қандай?..” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадикомпаниясининг 2021 йил 30 июлдаги 02-40-1250-сон маълумотномаси). Олинган натижалар зилзилалар келтириши мумкин бўлган талофатларнинг ижтимоий таъсири ва Ўзбекистонда юз берган зилзилалар тарихини янада чуқур ўрганишга имкон берган;
1966 йил Тошкент зилзиласи содир бўлганидан сўнг талофатларни бартараф етишда иттифоқдош республикалардан келган қурувчиларнинг шаҳарни барпо етишдаги иштироклари, уларнинг кўмагида Тошкент шаҳрида янги туманларнинг барпо етилиши ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Миллий маданий маркази ва дўстлик жамиятларининг маънавий-маърифий тадбирларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан берилган 2021 йил 23 сентябрдаги 14-07-1775-сон маълумотнома). Бу Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган турли миллатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро тотувликни тарғиб қилишда ва муносабатларни мустахкамлашга хизмат қилган; 
зилзилалар содир бўлиши натижасида инсонлар соғлиги, ҳаёти ва аҳолини мол-мулкига зарари ва йўқотишлар хатарини камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш борасида давлат томонидан кўрилган чора – тадбирлар, сейсмология соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорлик алоқаларининг зарурати каби натижалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ижросида, партиянинг қарашларини ифода етган “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Олий мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасида кенг фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партиясининг марказий кенгашининг 2021 йил 30 августдаги 02/02-327-сон маълумотномаси). Бу натижалар зилзилалар келтириши мумкин бўлган катта кулфат ва оғир талофатларни олдини олишга ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish