Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирова Чарос Ҳусановнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон марказий ва жанубий вилоятлари қишлоқларининг ижтимоий-маданий ҳаёти (1991-2016 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Ергашева Юлдуз Aлимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Сайфулла Нарзуллайевич, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2016 йилларда Ўзбекистон қишлоқларининг ижтимоий-маданий ҳаётини Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари мисолида тарихий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон марказий ва жанубий вилоятлари қишлоқларини ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар тўрт босқичда, биринчидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг механизмларини йўлга қўйиш – ногиронлар, кўп болали, шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларнинг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминланиши (1991–2000-йй), иккинчидан, мамлакатни жадал ислоҳ етиш ва модернизация қилишнинг янги даври – аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, фуқароларнинг даромадларини ошириш (2001–2007-йй), учинчидан, қишлоқ жойлардаги инфратузилма тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва маданиятини янги поғонага кўтариш (2008–2011-йй), тўртинчидан, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳудудларнинг инфратузилма салоҳиятини юксалтириш – қишлоққа саноат, хизмат ва сервис шахобчаларини олиб кириш, ихчам ҳамда замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналари барпо етиш, мулкдорлар, тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш (2012–2016-йй.) амалга оширилганлиги аниқланган; 
республика қишлоқлари аҳолиси демографик динамикаси асосан уч йўналишда, яъни қишлоқ аҳолиси нисбатан суст кўпаяётган ҳудудлар (Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари), аҳоли ўртача суръатда кўпаяётган (Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Бухоро, Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятлари), демографик ривожланиш юқори даражада бўлган вилоятлар (Хоразм, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари) ҳиссасига тўғри келганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида қишлоқ аҳолиси сони мунтазам ўсиб борганлиги, кейинчалик қишлоқлар шаҳар посёлкаларига айлантирилиши натижасида бу кўрсаткич пасайганлиги далилланган;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг мактабгача таълим тизимини, умумтаълим мактабларини ривожланишга кўмаклашиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаганлиги, ишсизликни олдини олишдаги ўрни юқори бўлганлиги ҳамда фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарор фаолият кўрсатиши натижасида қишлоқларда тадбиркорликка кенг йўл очилиши қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-маданий турмушини яхшиланишига сабаб бўлганлиги аниқланган; 
қишлоқ аҳолиси ижтимоий ҳаёти, хусусан, маиший турмуш шароитини яхшилаш ва мавжуд муаммоларини бартараф қилиш, уларнинг турмуш шароитини кўтаришда мақсадли ва манзилли характерга ега бўлган ижтимоий ҳимоялаш тизими вужудга келганлиги, меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш бўйича ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, баъзи ҳудудларда боғча ёшидаги болаларнинг қамраб олиниши учун мактабгача таълим ташкилотлари сонининг йетарли емаслиги, қишлоқ жойларида иқтидорли болаларни излаш, топиш ва уларнинг таълим-тарбиясини мунтазам равишда тўғри йўлга қуйиш бўйича йетарли тарғибот ишларининг олиб борилмаганлиги, қишлоқ мактабларида ИТ (информацион технологиялар) камлиги, қишлоқ ёшларини олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичининг пастлиги каби омиллар қишлоқларда ишсизлар сони динамикасининг ортишига сабаб бўлганлиги, сўнгги 5 йил ичида таълим тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилганлиги ҳамда қишлоқ жойларида аҳолининг бандлик даражасининг самарали ижтимоий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилганлиги исботланган;
 қишлоқлардаги маданий-маърифий муассасалар – клублар, маданият саройлари хусусийлаштирилиб тўйхона, ошхоналарга айлантирилиши, қишлоқ кутубхонларида моддий техника база йетарли даражада ривожламаганлиги, бозор иқтисодиёти шароитида ходимлар қўнимсизлиги юзага келганлиги ҳамда Қашқадарё ва Бухоро вилояти қишлоқларида биттадан маданият саройи, Навоий вилоятида йеттита, Сурхондарё вилоятида еса маданият саройларининг умуман йўқолиб кетишига олиб келганлиги, мавжудлари ҳам маданият бўлимлари балансида сақланиб турсада замон талабларига жавоб бермаслигига қарамасдан мамлакатда замонавий турар-жой қурилиши масаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қишлоқ аҳолиси учун уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотларнинг жадаллашишига ва охирги беш йил ичида бу соҳадаги ўсиш икки баробарга ортишига, ўз ўрнида бу жараёнлар қишлоқларнинг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожланишига асос бўлганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий вилоятлари қишлоқлари ижтимоий-маданий ҳаёти (1991–2016-йй.)га оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва таклифлардан: 
республика қишлоқлари аҳолиси демографик динамикаси суст, ўртача ва юқори даражада кўпаяётган ҳудудларга бўлинганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида қишлоқ аҳолиси сони мунтазам ўсиб борганлиги, кейинчалик қишлоқлар шаҳар посёлкаларига айлантирилганлиги боис бу кўрсаткич пасайганлиги каби натижаларидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022-йил 4 августдаги 02/2908-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қишлоқларнинг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожлантиришда, “Обод қишлоқ” Давлат дастурини амалга оширишга хизмат қилган;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг мактабгача таълим тизимини, умумтаълим мактабларини ривожланишга кўмаклашиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаганлиги, ишсизликни олдини олишдаги ўрни юқори бўлганлиги ҳамда фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарор фаолият кўрсатиши қишлоқларда тадбиркорлик кўламининг кенг ёйилиши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га оид давлат дастурининг ИВ бўлимида белгиланган вазифалар юзасидан олиб борилган тарғиботларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 29-июндаги 186-сон маълумотномаси). Натижада енг муҳим устувор вазифа сифатида қишлоқ турмуш даражасини юксалтириш, қишлоқлар қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган;
қишлоқ аҳолиси ижтимоий ҳаёти, хусусан, маиший турмуш шароитини яхшилаш ва мавжуд муаммоларини бартараф қилиш, уларнинг турмуш шароитини кўтаришда мақсадли ва манзилли характерга ега бўлган ижтимоий ҳимоялаш тизими вужудга келганлиги, меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш бўйича ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, баъзи ҳудудларда айрим муаммолар юзага келганлиги, сўнгги 5 йил ичида таълим тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилганлиги ҳамда қишлоқ жойларида аҳолининг бандлик даражасининг самарали ижтимоий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилганлиги каби масалалар “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари тадқиқотдаги янги архив маълумотлари ҳамда фактларга асосланган материаллардан “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг 2022-йил 2-июн 0789-44-545-сон маълумотномаси). Бу еса қишлоқлар қиёфасини тубдан янгилаш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани мустаҳкамлашга алоҳида еътибор қаратилиб, обод гўшалар сони йил сайин ортиб бориши орқали ертанги кун истиқболини таъминлашига хизмат қилган; 
қишлоқлардаги маданий-маърифий муассасалар – клублар, маданият саройлари хусусийлаштирилиб тўйхона, ошхоналарга айлантирилиши, қишлоқ кутубхонларида моддий техника база йетарли даражада ривожламаганлиги, бозор иқтисодиёти шароитида ходимлар қўнимсизлиги юзага келганлиги ҳамда миллий моддий ва номоддий меросни сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш, ижтимоий инфратузилма билан хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳасини такомиллаштириш орқали қишлоқ туризмини ривожлантириш каби илгари сурилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 5-август 01-12-05-3163-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистон қишлоқларида маданий-маърифий муассасалар фаолиятини ривожлантиришнинг самарали йўлларини ишлаб чиқилишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish