Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Қаҳрамонжон Aбдумўминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё тасаввуф тариқатларининг хорижда ўрганилиши (яссавийликка оид инглиз ва ўзбек тилларидаги тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Фил1626.     
Илмий раҳбар: Болтабойев Ҳамидулла Убайдуллайевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат чет тиллари институти, ПҳД.03/29.12.2022.Фил.156.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Маннопов Исломбек Султоналийевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф таълимоти, адабиёти, Хожа Aҳмад Яссавий асарлари ва тариқатининг хорижий тадқиқотчилар томонидан ўрганилганлик даражаси, уларнинг тасаввуфга, Яссавий асарлари ҳамда Яссавий мактаби шоирларининг ижодига бўлган муносабатларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасаввуф сўзининг келиб чиқиши 8 та сафоа, аҳли суффа, суфф, суфа, сафут ул-қафо, сию суфия, суфана ва суф каби сўзларга боғланганлиги ва тасаввуф сўзига бўлган ёт бўлган ҳиндуийлик, буддавийлик ва дастлабки веданталарга қарашлар қиёсий-типологик жиҳатдан аниқланган; 
яссавийлик тариқатининг вужудга келиши, “Фақрнома”даги тариқатнинг 10 мақоми америкалик олим Е.Олвортнинг асари билан қиёсланиб, аслиятдаги матнда келган “вирд-аврод” (ўқиладиган дуоларни) бажо келтурмак турур мақомини тушириб кетганлиги ва аслиятдаги матндан узоқлашиш ҳолати аниқланган; 
Шарқий Туркистондаги Яссавий ва Нақшбандий издошларига доир тарихий маълумотлар аниқланиб: нақшбандий-хафийлик, нақшбандий-жаҳрийлик, нақшбандий-тақибийлик, нақшбандий-мужаддидийлик ва ҳусайнийлик каби янги тариқат тармоқлари франсуз олими Т.Зарконнинг тадқиқотлари орқали илк бор ўзбек тасаввуфшунослигига олиб кирилганлиги исботланган; 
“Девони ҳикмат”нинг муаллифлик масаласи, Хожа Aҳмад Яссавий издошлари, жумладан, Сулаймон Боқирғоний ва “Боқирғон китоби”га бўлган муносабат америкалик олим Девин де Уиснинг Боқирғоний ва издошларига оид Ҳаким Ота ва унинг ўғли Ҳубби Хожа ҳамда издошларининг ҳаёти билан боғлиқ уч ривоят билан бойитилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасаввуф сўзининг келиб чиқиши ва Марказий Осиё тариқатларининг хорижда ўрганилишига оид тадқиқотлар натижасида еришилган назарий кузатишлар, методик хулоса ва амалий тавсиялар асосида: 
тасаввуф сўзининг келиб чиқиши 8 та сафоа, аҳли суффа, суфф, суфа, сафут ул-қафо, сию суфия, суфана ва суф каби сўзларга боғланганлиги ва тасаввуф сўзига бўлган ёт бўлган доир илмий-назарий қарашлар ва хулосалардан ЎзФA ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган ФA-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини татбиқ етиш” ва ФA-Ф1-Г052 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини татбиқ етиш” мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларни бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2022-йил 21-апрелдаги № 1701/96-сон маълумотномаси). Натижада тасаввуф сўзининг келиб чиқиши, тасаввуф тарихи ва адабиёти хорижий тадқиқотлар таҳлили доирасида ёритилди, яссавийлик ва нақшбандийлик тариқатлари ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар хусусидаги хорижий олимларнинг фикрлари таҳлил қилинди.
яссавийлик тариқатининг вужудга келиши, “Фақрнома”даги тариқатнинг 10 мақоми америкалик олим Е.Олвортнинг асари билан қиёсланиб, аслиятдаги матнда келган “вирд-аврод” (ўқиладиган дуоларни) бажо келтурмак турур мақомини тушириб кетганлиги ва аслиятдаги матндан узоқлашиш ҳолатига оид материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 19-апрелдаги 06-31747-сон маълумотномаси). Натижада Шарқий Туркистон ва хорижий адабий манбаларнинг илмий муомалага киритилгани туфайли кўрсатувларнинг халқаро миқёси кенгайган. 
“Девони ҳикмат”, Хожа Aҳмад Яссавий издошлари, уларнинг ўзаро алоқадорлигига, Сулаймон Боқирғоний ва “Боқирғон китоби”га оид материаллардан ЎзФA ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган ФA-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини татбиқ етиш” ва ФA-Ф1-Г052 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини татбиқ етиш” мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларни бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2022-йил 21-апрелдаги 1701/96-сон маълумотномаси). Натижада Aҳмад Яссавий ва унинг издошлари билан боғлиқ муаммоли масалалар хорижий олимларнинг фикрлари билан қиёсан ўрганилганлиги очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish