Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсудова Холисхон Умматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилнинг ономастик қатлами генезиси ва лингвокултурологик жиҳатлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil3037.    
Илмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хашимовна филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Набийева Дилоро Aбдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Елбек Курбанов Елмурадович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тил ономастикасининг замонавий талқиндаги мукаммал классификациясини шакллантириш, назарий тушунчаларига муносабат билдириш, атоқли от(оним)ларнинг когнитив ва лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ономастик бирликларнинг замонавий талқиндаги умумий классификацияси антропоним, зооним, топоним, космоним, фитоним, идеоним, геоним, гидроним, анемонимлардан ташкил топиши асосланган; 
замонавий лексик қатламнинг ўзгарувчанлигини, жумладан, прецедент онимларнинг миқёси кенгайишини таъминловчи йетакчи екстралингвистик омиллар фан ва ишлаб чиқаришнинг замонавий тармоқлари кенгайиши, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги халқаро муносабатларнинг ўта фаоллашиши екани далилланган;
лексик глобализм бутун дунё бўйлаб трансмиллий миқёсда тарқаладиган, турли маданиятларга оид тил вакилларининг лисоний онгига мустаҳкам ўрнашадиган, лингвистик ва екстралингвистик билимлар йўналиши бўйича ассоциатив потенциалга ега бўлган номлар екани исботланган;
ономастик гуруҳлар типологияси ички турларининг структур-лингвистик ва маданият кодлари нуқтаи назаридан лингвокултурологик табиати очиб берилган.
 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилнинг ономастик қатлами генезиси ва лингвокултурологик жиҳатларини аниқлаш юзасидан олиб борилган тадқиқот асосида:
ономастик бирликларнинг замонавий талқиндаги умумий классификацияси антропоним, зооним, топоним, космоним, фитоним, идеоним, геоним, гидроним, анемонимлардан ташкил топишига доир хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18 Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022-йил 25-ноябрдаги 32-01-4170-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятини таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган;
ономастик гуруҳлар типологияси ички турларининг структур-лингвистик ва маданият кодлари нуқтаи назаридан лингвокултурологик табиатига доир хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган 2018-2020- йилларга мўлжалланган “ПЗ-20170926286 Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022-йил 25-ноябрдаги 32-01-4171-сон маълумотномаси). Натижада суд лингвистикасига оид амалий ва назарий қарашлар янги материаллар билан бойитилган; 
замонавий лексик қатламнинг ўзгарувчанлигини, жумладан, прецедент онимларнинг миқёси кенгайишини таъминловчи йетакчи екстралингвистик омиллар фан ва ишлаб чиқаришнинг замонавий тармоқлари кенгайиши, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги халқаро муносабатларнинг ўта фаоллашиши екани билан боғлиқ таҳлиллар натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маънавий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” “Бедорлик” номли ешиттиришлари сенарийсида фойдаланилган (2022-йил октябр ва ноябр ойлари) (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 22-ноябрдаги О`з/РВ-28-22-маълумотномаси). Натижада, ешиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда ишда қўлланган ёндашув терминология, ономастика, матн лингвистикаси, ономастик бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятларини ўрганишда фойдаланиш мумкинлиги асосланганлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish