Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Умида Джумайевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳамид Олимжон достонларида қофиянинг нутқий хусусияти ва бадиий – естетик вазифалари”, 10.00.01 – Ўзбек тили. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1929.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04. 
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор, Каримов Суюн Aмирович, филология фанлари доктори, профессор
Йетакчи ташкилот: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ҳамид Олимжон достонларида қўлланган қофия санъатининг лисоний ва бадиий-естетик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тилшуносликда шеър метрикасига доир назарий қарашлар негизида қофиянинг шаклланиши метафора, ўхшатиш, рамз каби лингвомаданий ҳодисалар доирасида амалга ошиши очиб берилган;
Ҳамид Олимжон достонларида қофияни шакллантирувчи лисоний бирликларда метафора, ўхшатиш, рамз каби лингвомаданий ҳодисаларнинг лексик-семантик, консептуал-формал воқеланиш имкониятлари аниқланган;
Ҳамид Олимжон достонларида қўлланилган қофия санъатига ўзбек фолклор адабий анъаналарнинг таъсири текширилиб, қофияда ифода топувчи зулқофиятайн, ички қофия, такрор санъати, тарсеъ тарзида қофияланиш, радиф шеърий санъатларнинг ўзаро бадиий синтезлашиш имконияти аниқланган;
Ҳамид Олимжон достонларида қофиянинг синтагматик, формал, бадиий-естетик мақоми ватан, муҳаббат, садоқат мазмунли жумлаларни шакллантиришдаги лингвомаданий аҳамияти белгиланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳамид Олимжон достонларида қофиянинг нутқий хусусияти ва бадиий – естетик вазифаларига оид назарий қарашлардан:
тилшуносликда шеър метрикасига доир назарий қарашларнинг қиёсий-тавсифий таҳлили асосида қофиянинг адабий воқеликдаги бадиий-естетик ўрни ҳақидаги қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA–Ф1–Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (“Функсионалное словообразование в современном каракалпакском язике”) мавзусидаги фундаментал тадқиқотда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 23-мартдаги 17.01/178-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида сўз ясалишининг лингвистик табиатига оид маълумотларнинг мазмунан бойишига еришилган;
Ҳамид Олимжон достонларида қофияни шакллантирувчи лисоний бирликларда метафора, ўхшатиш, рамз каби лингвомаданий ҳодисаларнинг лексик-семантик, консептуал-формал воқеланиш имкониятлари аниқлашга доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан олиб борилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПЗ–20170927147– “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2022-йил 4-октябрдаги 01/4-2739-сон маълумотномаси). Натижада замонавий достонлар мисолида қофиянинг бадиий-естетик мақомига мансуб қарашларнинг мукаммаллашувига еришилган;
Ҳамид Олимжон достонларида қўлланилган қофия санъатига ўзбек фолклор адабий анъаналарнинг таъсири текширилиб, қофияда ифода топувчи зулқофиятайн, ички қофия, такрор санъати, тарсеъ тарзида қофияланиш, радиф шеърий санъатларнинг ўзаро бадиий синтезлашиш имкониятига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалининг “Сийрат”, “Сўз айтгани келди дунёга” деб номланган кўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 8-апрелдаги 01/12/247-сон маълумотномаси). Натижада юқори савияли баркамол авлодни вояга йетиштириш, ёшлар орасида тил маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий ахборот тизимида ўзбек тилининг имкониятларидан фойдаланиш ҳақидаги тарғибот ишлари мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish