Sayt test rejimida ishlamoqda

Низомиддинхўжаев Отабек Руслан ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда Халқаро ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти (БМТ мисолида)», 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar931.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc/03/29.12.2022/Ss/Tar.21.02. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Рустам Зиятович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдимуминов Ойбек Бектемирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар жумладан, БМТ билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик алоқаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунё халқларининг тарихий, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларида фуқаролик жамияти тушунчасининг эволюцияси асосида улар БМТ, ЕҲХТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг мазкур соҳасидаги дастур ва лойиҳалари турли минтақа халқларининг фуқаролик жамияти соҳасидаги тушунчалари ҳамда тажрибаларига мос эканлиги асосланган;
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари динамикаси натижасида республикада фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиш даражаси ва бу йўналишдаги давлат миллий дастурларининг хусусиятлари унинг халқаро ташкилотлар шу жумладан БМТ билан муносабатларига ўз таъсирини кўрсатиши далилланган;
Ўзбекистонда “давлат – жамият – инсон” тамойилидан воз кечилганлиги, “инсон – жамият – давлат” тамойилини амалиётга жорий қилинганлиги, унинг халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ билан муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқганлиги, бу эса ўз ўрнида республиканинг халқаро индикаторлардаги кўрсаткичлари яхшиланишига таъсир қилганлиги исботланган; 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган “инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” тамойили БМТнинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос эканлиги аниқланиб, мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш республикада фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадларига эришишда ижобий таъсир қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларига доир тадқиқот натижалари асосида: 
Дунё халқларининг тарихий, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларида фуқаролик жамияти тушунчасининг эволюцияси БМТ, ЕҲХТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг мазкур соҳасидаги дастур ва лойиҳаларида ўз аксини топганлиги ва турли минтақа халқларининг фуқаролик жамияти соҳасидаги тушунчалари ҳамда тажрибаларига мос эканлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига оид ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2022 йил 17 ноябрдаги 01/517-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсияларини инобатга олишда миллий хусусиятлар ҳам эътиборга олинганлиги борасида хулосалар ишлаб чиқилишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган “инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” тамойили БМТнинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос эканлиги аниқланиб мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш республикада фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадларига эришишда ижобий таъсир қилиши борасидаги илмий-назарий хулосалардан “Барқарор ривожланиш” марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2022 йил 16 ноябрдаги 248-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур соҳадаги ахборот-таҳлилий маълумотларнинг кенгайишига таҳлилий материалларнинг илмий асосларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган.
 Ўзбекисистон “давлат – жамият – инсон” тамойилидан воз кечиб, “инсон – жамият – давлат” тамойилини амалиётга жорий қилинганлиги, унинг халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ билан муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқганлиги, бу эса ўз ўрнида республиканинг халқаро индикаторлардаги кўрсаткичлари яхшиланишига таъсир қилганлиги халқаро рейтинглар натижаси билан исботланганлиги борасидаги тадқиқот хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг илмий-тадқиқотлари ва илмий семинарлари материалларини бойитишда фойдаланилган (ЎзР ФА Давлат ва ҳуқуқ институтининг 2022 йил 27 декабрдаги 256-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар институтнинг Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқаётган таклифларини бойитишга жалб қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish