Кутлимуротова Руҳия Ҳакимбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Aсарум еуропаеум Л. ўсимлиги таркибидаги биологик фаол моддаларни синфлаш ва аналитик қўлланилиши», 02.00.09 - Товарлар кимёси, 02.00.02 - Aналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/К342.
Илмий раҳбарлар: Пулатова Лола Таирхановна, техника фанлари доктори, профессор; Сманова Зулайхо Aсаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Илҳом Ергашбойевич, кимё фанлари доктори, доцент; Aбдуллойев Шаҳобиддин Ҳасанбойевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент фармасевтика институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллийлаштирилган Aсарум еуропаеум Л. ўсим-лигининг кимёвий таркибини ўрганиш, синфлаш ва уларни аналитик кимёда қўлланилишини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллийлаштирилган Aсарум еуропаеум Л ўсимлиги барги ва илдизи таркибида 20 та алмашинадиган ва алмашинмайдиган аминокислоталар борлиги, 44 та макро-микро елементлари, тиамин-Б1, рибофловин-Б2, пиридоксин-Б6, фолий кислота-Б9, сианокобаламин-Б12, витамин-ПП, витамин-C, 78 та 93 % ефир мойлар, рутин, апигенин, гиперазид, галл кислота фловоноидлари, гексанли екстракти таркибида асосий компонентлардан нонан, п-ксилен, гептан, декан, терпеноидларидан сис-β-фарнезен, сис-терпеноидларидан-азарон, лимонен ва гермакрен Д, полисахаридлардан еса сахароза, рамноза, арабиноза, ксилоза, манноза, глюкоза, галактоза моносахаридлари ва органик кислоталардан еса урон кислота, вино кислота, янтар кислота ва оксалат кислоталар мавжудлиги исботланган;
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлиги асосида олинган спиртли екстрактнинг ўткир заҳарлилиги ВИ гуруҳга (10000 мг/кг дан юқори), яъни заҳарсиз моддалар қаторига кириши аниқланган;
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлиги асосида олинган спиртли екстракт ловия донхўри, гуруч донхўри, тўрт доғли донхўр ва омбор узунбурини зараркунандаларига нисбатан инсектисидлик фаоллиги ҳамда бодринг, қовун, буғдой ўсимликларига нисбатан стимуляторлик хоссаларига ега еканлиги аниқланган;
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлиги баргидан ажратиб олинган рутин ва кверсетин темир (ИИИ) иони учун танлаб таъсир етувчан аналитик реагент сифатида таклиф қилинган ва Сендел сезгирлик рутинли комплекс учун 0,007 мкг/см2 ва кверсетинли комплекс учун 0,0071 мкг/см2 га тенглиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлигининг кимёвий таркиби ва спиртли екстрактининг биологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлигидан олинган КР-1 екстракти Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан 2022 йил 02 августдаги 2-39/1805 сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги дон маҳсулотларни сақлаш омборларида зарар келтирадиган омбор узунбурини (Ситопҳилус гранариус) тарқалишига йўл қўймаслик борасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Aсарум еуропаеум Л. ўсимлигидан олинган КР-1 екстракти учун Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-епидемиология назорати маркази томонидан «КР-1» екстрактининг техник шартлари (Ц 200845944-04:2022) (2022 йил 07 майдаги № 31-8/3502 сонли ташкилот стандарти) тасдиқланган. Натижада, стимуляторлик ва инсектисидлик хоссасига ега бўлган табиий «КР-1» екстракти ишлаб чиқариш имконини берган.