Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилжонова Малика Шухратджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан янги асос олиш ва унинг иштирокида суртмалар технологияларини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Far28.
Илмий маслаҳатчи: Камилов Хусан Масудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти, DSc.04/30.09.2022.Fаг.134.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Неъмат Қаюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида юмшоқ дори шакли учун янги асос олиш ҳамда унинг иштирокида дерматология амалиётида тери касалликларини даволашга мўлжалланган суртмалар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашёлар ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғларини фермент иштирокида переэтерификация усулида суртмалар учун асос таркиби ва мўътадил технологияси ишлаб чиқилган; 
янги асос иштирокида тери касалликларини даволовчи суртма дори шакли таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган; 
суртмаларнинг реологик хоссалари: пластиклиги, структура - қовушқоқлиги ва механик таъсирлар натижасида дисперс системаларнинг суюлишга мойиллиги аниқланган;  
таркибида иттиканак (қорақиз) ва қизилмия қуруқ экстрактлари, олтингугурт сақловчи суртмаларнинг специфик фаоллиги ва безарарлиги аниқланган; 
иттиканак (қорақиз) ва қизилмия қуруқ экстрактлари, олтингугурт сақловчи суртмалар учун сифат ва миқдорий кўрсаткичларнинг турғунлигини таъминловчи сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари аниқланган;
дори шаклларининг биофармацевтик кўрсаткичлари «in vitro» ва «in vivo» тажрибаларида аниқланган; 
илк бор иттиканак (қорақиз) ва қизилмия қуруқ экстрактларидан тайёрланган мураккаб таркибли суртма референс-препаратлари “Псило-бальзам” ва “Целестодерм В” суртмаларига қараганда аллергодерматозлар механизмидаги яллиғланиш инфильтрацияси ва оксидланиш жараёнига қарши таъсири эрта бошланиши ҳамда узоқ муддатларда сақланиб қолиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашёлар асосида юмшоқ дори шакли учун янги асос олиш ҳамда тери касалликларини даволашга мўлжалланган суртмалар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Юмшоқ дори турлари учун ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғларини фермент иштирокида переэтерификация усулида олинган гидрофоб хоссали  суртма асоси учун Ўзбекистон Республикаси  Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро  патенти олинган (IAP 05976, 20.09.2019 й.). Натижада,  фармацевтика саноатида  юмшоқ дори турларини ишлаб чиқариш учун импорт ўрнини босувчи махаллий суртма асоси сифатида фойдаланиш имконини беради;
“Юмшоқ дори шакллари учун ишлаб чиқилган  “Энзифоб” асоси” учун техник шарт Ўзбекистон Республикаси Санитария- эпидемиологик осойишталик  ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ts 018979371-004:2021). Натижада, юмшоқ дори шакллари учун маҳаллий суртма асосларининг ассортиментини кенгайтириш имконини берган; 
«Тери аллергиясини даволаш усули» услубий тавсиянома Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, 30.04.2021 й., №8н-р/372). Натижада, илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ўз вақтида аллергияга қарши даволаш чора-тадбирларини амалга оширишда самарадорлиги жиҳатидан хориж аналогидан қолишмайдиган, импорт ўрнини босувчи маҳаллий хомашёлардан олинган арзон дори воситаларидан фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish