Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Нодиржон Замировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш жараёнини тадқиқ қилиш ва қурилмасини яратиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат саноати жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1540.
Илмий раҳбар: Гафуров Карим Хакимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Ходжиев Шуҳрат Маҳмудович, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда етиштирилган соя уруғларини пўстлоғидан  ажратиш жараёнини амалга ошириш қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий соя уруғини чақишда сарф бўладиган кучни аниқлаб, чақувчи элемент (пичоқ) материали учун иммитацион модель ёрдамида Ст25 пўлатнинг маркаси чақиш талабларига жавоб бериши аниқланган;
маҳаллий соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш жараёнининг чиқиш кўрсатгичлари - ажратиш коэффициенти ва чақилмай қолган уруғлар улушининг таъсир этувчи омиллардан: пичоқнинг қиялик бурчаги, хомашё намлиги, барабан айланиш частотаси, ҳаво оқимининг тезлиги, хомашёнинг бошланғич сарфи билан боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
маҳаллий соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш жараёнига таъсир этувчи омилларнинг оптимал қийматлари асосланган;
маҳаллий шароитда етиштирилган соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш самарали  қурилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш жараёнини тадқиқ қилиш ва қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш қурилмаси “RIZQU-TOJIR” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 26 декабрдаги KC/3-1037-сон маълумотномаси). Натижада, пресслаш жараёнидан кейин мойнинг чиқиш кўрсатгичини 0,7 % га ошириш имконини берган;  
соя уруғларини пўстлоғидан ажратиш жараёни учун ишлаб чиқилган оптимал режим “Textile place” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 26 декабрдаги KC/3-1037-сон -сон маълумотномаси). Натижада, соя уруғини пўстлоғидан ажратиш жараёнида ажратиш коэффициенти 0,9 қийматга, чақилмай қолган уруғлар улуши 0,098 қийматга тенг бўлган ва пресслашдан кейин мойнинг кислота сонини 2,3 гача тушириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish