Sayt test rejimida ishlamoqda

Тобиров Одилжон Қобилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Географик туризм ва унинг табиий географик жиҳатлари (Фарғона водийси мисолида)», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr217.
Илмий раҳбар: Нигматов Aскар Нигматуллайевич, география фанлари доктори, профессор..
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзайев Каримжон Мирзаахмедович, география фанлари доктори, профессор; Комилова Наргиза Ўриновна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида географик туризмни табиий географик жиҳатлари замонавий ГAТ технологиялари асосида баҳолашнинг илмий-амалий асосларни очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геотизимлар географик туристик раёнлаштириш мақсадида глобал, субглобал, регионлараро, регионал, субрегионал ва локал таснифий гуруҳларга ажратилган ва уларнинг географик жиҳатлари аниқланган;
Фарғона водийси табиат компонентларини ГAТ ёрдамида географик туризм учун алоҳида ва комплекс баҳолаш методологияси ишлаб чиқилган ҳамда ушбу методология дала­експедиция тадқиқотлари билан аниқлаштирилган;
табиий географик кўрсаткичлар асосида минтақа бўйича 7 та туристик-рекреацион зона ва 18 та кластерлар ажратилган ҳамда AрcГИС ва ҚГИС дастурлари ёрдамида 1:1 200 000 масштабли автоматик карталари яратилган;
минтақанинг туристик-рекреацион зона ва кластерларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Географик туризм ва унинг табиий географик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геотизимлар географик туристик раёнлаштириш юзасидан ажратилган таснифий гуруҳлар ва уларнинг аниқланган географик жиҳартларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 20-сентябрдаги 04-18/5037-сонли маълумотномаси). Натижада, туристик-рекреацион минтақа, зона ва кластерлар тизими орқали ҳудудларни туристик раёнлаштириш имконини берган;
географик ахборот тизимлар ёрдамида географик туризм учун алоҳида ва комплекс баҳолаш методологияси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 20-сентябрдаги 04-18/5037-сонли маълумотномаси). Натижада, табиат компонентларини замонавий технологиялар ёрдамида туристик имкониятларини оператив баҳолаш имконини берган;
минтақа бўйича ажратилган 7 та туристик-рекреацион зона ва 18 та кластерлар ҳамда ларнинг карталари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 20-сентябрдаги 04-18/5037-сонли маълумотномаси). Натижада, муайян ҳудудларда туристик-рекреацион зона ва кластерларни замонавий технологиялар ёрдамида ажратиш имконини берган;
минтақанинг туристик-рекреацион зона ва кластерларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 20-сентябрдаги 04-18/5037-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудларнинг туристик имконияти ва табиий географик ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish