Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуғаниев Олимжон Исомиддиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг геоекологик асослари (Фарғона водийси мисолида)», 11.00.05 – Aтроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Gr18. 
Илмий маслаҳатчи: Aҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор; Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, доцент; Турғунов Данияр Маннапжанович, география фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида биологик ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва қайта тиклашда муҳим бўлган муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимининг функсионал таркибини асослаш ҳамда яхлитлигини таъминлаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг мақсади, екологик функсияси, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими асосида екологик каркаснинг таркибий-функсионал тузилиши ишлаб чиқилган;
биологик (турлар) ва ландшафт (ландшафтнинг морфологик қисмлари) хилма-хиллиги кўрсаткичларини аниқлаш асосида муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларни ташкил етиш нуқтаи-назаридан ландшафтларнинг екологик имкониятларини (жуда юқори, юқори, ўрта, паст, жуда паст) баҳолаш усуллари (балли, интеграл) такомиллаштирилган;
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимининг тўлиқлиги ва яхлитлигини таъминловчи елементлар таркибини функсионал жиҳатдан такомиллаштиришда микроқўриқхона, табиатдан фойдаланиш қатъий режимига ега екозоналар, биологик турларнинг миграциясини таъминловчи “қўриқ”лар, екоканал ва екокўприкларни ташкил етиш йўллари асосланган; 
«Екологик-хўжалик ҳолат» консепсияси асосида ҳудудларнинг екологик зўриқиш ва табиий ҳимояланиш кўрсаткичларини аниқлаш орқали табиат-қўриқхона фондини ташкил етувчи йер тоифаларини 12 % гача кенгайтириш имкониятлари (Фарғона водийсининг маъмурий туманлари кесимида) асосланган;
Фарғона водийсида алоҳида екологик қимматга ега бўлган (ноёб ландшафтлар, биохилма-хиллик даражаси юқори бўлган ареаллар ва орнитологик ҳудудлар) 100 дан ортиқ ноёб объект ва ҳудудлар табиий географик раёнлар бўйича аниқланган ҳамда уларга муҳофаза етиладиган табиий ҳудуд мақомини бериш илмий асосланган; 
Фарғона водийсидаги мавжуд муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизими таркибини давлат қўриқхонаси, табиат боғи, давлат буюртма қўриқхонаси, табиат ёдгорликлари, микроқўриқхона, табиий питомниклар ва екологик йўлакларни ташкил етиш орқали такомиллаштириш асосланган ҳамда 1:200000 масштабли картаси яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг екологик функсияси, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими асосида ишлаб чиқилган екологик каркаснинг таркибий-функсионал тузилиши схемасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг амалиётида “2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни бажаришда ва ўрмонларни муҳофаза қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 14 октябрдаги 03/21-4736–сон маълумотномаси). Натижада, ўрмонларнинг айрим турларини МЕТҲларнинг ИИ ва ИВ тоифалари билан тенглаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот турларини қўриқхона режимида муҳофаза қилиш имкониятлари яратилган; 
биологик ва ландшафт хилма-хиллиги кўрсаткичлари асосида муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларни ташкил етиш нуқтаи назаридан ландшафтларнинг екологик имкониятларини баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида типик ва ноёб ландшафтлар ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларининг ареалларини аниқлашда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 0302/7-2870–сон маълумотномаси). Натижада, Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида биологик ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаб қолишда муҳим бўлган ҳудудларни ажратиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имкониятини берган;
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимининг тўлиқлиги ва яхлитлигини таъминловчи елементлар таркибини функсионал жиҳатдан такомиллаштириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясида белгиланган қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғини кенгайтириш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 0302/7-2870–сон маълумотномаси). Натижада микроқўриқхона, табиатдан фойдаланиш қатъий режими белгиланган екозоналар, биологик турларнинг миграциясини таъминловчи екоканал ва екокўприкларни ташкил етиш дастурларини такомиллаштириш имкониятини берган;
«Екологик-хўжалик ҳолат»ни баҳолаш консепсияси асосида Фарғона водийси маъмурий туманларида табиат-қўриқхона фондини ташкил етувчи йер тоифаларини 12 % гача кенгайтириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги амалиётида ўрмон фонди йер тоифаларини кенгайтиришда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 14 октябрдаги 03/21-4736–сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсининг ўртача ва баланд тоғ зонасида, қумли-чўллари ва тўқайлари каби ҳудудларида ўрмон фондини ташкил етувчи йер тоифаларини 3 фоизгача кенгайтиришни асослаш имкониятини берган; 
Фарғона водийсининг табиати учун алоҳида екологик қимматга ега бўлган 100 га яқин ноёб объект ва ҳудудлар аниқланган ва уларга МЕТҲ мақомини бериш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Фарғона водийсида муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтиришда амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 0302/7-2870–сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд табиий екотизимларнинг хилма-хиллигини сақлаб қолиш ҳамда МЕТҲларнинг умумий майдонини босқичма-босқич кенгайтириш имконияти яратилган;
Фарғона водийсидаги мавжуд МЕТҲлар тизими таркибини давлат қўриқхонаси, табиат боғи, давлат буюртма қўриқхонаси, табиий питомниклар ва екологик йўлакларни ташкил етиш орқали такомиллаштириш схемаси ҳамда 1:200 000 масштабли картаси Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида 2021-2028 йилларда муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 0302/7-2870-сон маълумотномаси). Натижада, ноёб объект ва ҳудудларни, биологик ва ландшафт хилма-хиллигининг давлат мониторинги ва давлат кадастрини ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш, ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини муҳофаза қилиш тадбирларини илмий асосда ташкил етиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish