Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарийев Рустам Бобомурадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мутахассислик фанларини ўқитишда интегратив технологиялар асосида ахборот-услубий таъминотни такомиллаштириш (“Бошқариш системаларининг елементлари ва қурилмалари” фанини сиртқи таълим шаклида ўқитиш мисолида)”, 13.00.06 – Електрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1868.
Илмий раҳбар: Гаффоров Aлишер Холмуродович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped48.01. 
Расмий оппонентлар: Бекназарова Саида Сафибуллайевна, техника фанлари доктори, профессор; Ғаффаров Феруз Ҳасанович, педагогика фанлар доктори (DSc). 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклида мутахассислик фанларини ўқитишда интегратив технологиялар асосида ахборот-услубий таъминотни такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиртқи таълимни ташкил етишда миллий ва хорижий тажрибани интериоризациялаш асосида мутахассислик фанларидан интерфаол кўп модулли електрон ўқув курсларини ишлаб чиқишнинг ахборот-услубий таъминоти “Ҳ5П” рақамли таълим технологиясини қўллаш натижасида такомиллаштирилган;
сиртқи таълим шакли талабаларининг касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ахборот-услубий таъминотни ташкил етишнинг интегратив модели компонентлари педагогик интерфаол елементлар мажмуаси - ўйин елементлари (Гамес), мултимедиали елементлар (Мултимедиа)ни киритиш асосида оптималлаштирилган;
“Бошқариш системаларининг елементлари ва қурилмалари” фанидан масофавий електрон ўқув курси сиртқи таълим талабаларининг мустақил таълим олишига йўналтирилган електрон кутубхона, илмий ишлар базаси, видеоконференция, ижтимоий тармоқлар, Ҳ5П компонентлари каби амалий дастурий воситалар интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
електрон таълим контекстида ўзаро ҳамкорликнинг ва талабаларни қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-услубий, ўқув, таҳлилий босқичлари сессия ва сессиялараро машғулотларини самарали режалаштириш ва ташкил етиш, кредит-модулли ўқитиш технологияси тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклида мутахассиклик фанларини ўқитишда интегратив технологиялар асосида ахборот-услубий таъминотни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
сиртқи таълимни ташкил етишда миллий ва хорижий тажрибани қиёсий таққослаш ва интериоризациялаш асосида мутахассислик фанларидан интерфаол кўп модулли електрон ўқув курсларини ишлаб чиқишнинг ахборот-услубий таъминоти “Ҳ5П” рақамли таълим технологияси асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар ва таклифлардан AИФ 2/20 - “Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш” (2020-2022 йй.) мавзуларидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини объектив баҳолашга хизмат қилган;
сиртқи таълим шакли талабаларининг касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ахборот-услубий таъминотни ташкил етишнинг интегратив моделини оптималлаштиришга оид таклифлар ва илмий хулосалар AИФ 2/20 - “Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш” (2020-2022 йй.) мавзуларидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва хулосалар олий таълимда бўлажак муҳандисларни касбий тайёргарлигини амалга ошириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
сиртқи таълим шакли талабалари учун “Бошқариш системаларининг елементлари ва қурилмалари” фанидан електрон ўқув курси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Aндижон машинасозлик институти ва Бухоро муҳандислик-технология институтининг сиртқи таълим шакли 5321700 – “Технологик жараёнларни бошқаришниниг ахборот-коммуникация тизимлари” бакалавриат таълим йўналиши фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Мазкур електрон ўқув курси бўлажак муҳандисларнинг мутахассислик фанларини ўзлаштиришда ахборот-услубий таъминотдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
електрон таълим контекстида ўзаро ҳамкорликнинг ва талабаларни қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-услубий, ўқув, таҳлилий босқичлари сессия ва сессиялараро машғулотларини режалаштириш ва ташкил етишга хизмат қилувчи “Електрон кутубхона” тизими, “Илмий ишлар базаси” тизими, “Електрон дарсликларни яратиш технологиясининг дастурий воситалари” електрон ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 89-05-154-сон маълумотномаси). Мазкур ахборот-услубий таъминот материалларидан муҳандислик таълими жараёнида фойдаланиш орқали талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish