Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрахўжайев Мухаммадазизхўжа Халилхўжа ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Имконияти чекланган болаларнинг уйда якка тартибдаги таълими самарадорлигини ошириш механизмлари”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2015.
Илмий раҳбар: Қодирова Феруза, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Aрсланова Мадинахон Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Ped).
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган болаларнинг уйда якка тартибдаги таълими самарадорлигини ошириш мехнизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган болалар уйда якка тартибдаги таълими самарадорлиги педагогик мулоқотнинг ташкилий-методик аспектларини миллий ва хорижий илғор тенденциялар ва инсонпарварлик ёндашувига асосланган ижтимоий мобиллик тамойилларига риоя қилишнинг интенсивлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
имконияти чекланган болаларнинг уйдаги якка тарбидаги таълими самарадорлигини таъминлаш жараёни психологик ва гигийеник талаблар амалийлигини ўқувчи-ўқитувчи муносабатларидаги ўзаро ишонч даражасининг интегратив ифодаланиши ва ўзини назорат қилишнинг емоционал-ҳиссий ҳислатлари ўзига хослигини инобатга олиш асосида такомиллаштирилган;
имконияти чекланган болаларнинг уйда якка тартибдаги таълими самарадорлиги модели ўқувчиларда мавжуд ижтимоий пассивлик ҳамда академик бўшлиқларни бартараф йетишга йўналтирилган коррексион-педагогик усулларни босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
уйда якка тартибдаги таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти педагоглар ва оилаларнинг педагогик ҳамкорлигини кучайтириш, топшириқларнинг вариацияси, арт-терапевтик, ҳимоялашга йўналтирилган фаолият мазмунига гендер таълим компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган болаларнинг уйда якка тартибдаги таълими самарадорлигини ошириш механизмлари юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
имконияти чекланган болалар уйда якка тартибдаги таълими самарадорлиги педагогик мулоқотнинг ташкилий-методик аспектларини миллий ва хорижий илғор тенденциялар ва инсонпарварлик ёндашувига асосланган ижтимоий мобиллик тамойилларига риоя қилишнинг интенсивлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Уйдаги якка тартибдаги таълим” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи билан тасдиқланган 178 рақамли гувоҳнома). Натижада коррексион таълим муҳитида ўқувчиларда ижтимоий пассивлик ва академик бўшлиқларни бартараф етишнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкони яратилган; 
    имконияти чекланган болаларнинг уйдаги якка тартибдаги таълими самарадорлигини таъминлаш жараёни психологик ва гигиеник талаблар амалийлигини ўқувчи-ўқитувчи муносабатларидаги ўзаро ишонч даражасининг интегратив ифодаланиши ва ўзини назорат қилишнинг емоционал-ҳиссий ҳислатлари ўзига хослигини инобатга олиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Уйдаги якка тартибдаги таълим” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи билан тасдиқланган 178 рақамли гувоҳнома). Натижада уйдаги якка тартибдаги таълимни ташкил етишда маҳалла, оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигини таъминлашга шароит яратилган;
имконияти чекланган болаларнинг уйда якка тартибдаги таълими самарадорлиги модели ўқувчиларда мавжуд ижтимоий пассивлик ҳамда академик бўшлиқларни бартараф етишга йўналтирилган коррекцион-педагогик усулларни босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2021-2022-йилларда ефирга узатилган “Болалар ва биз” , “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар сценариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022 йил 18 октябрдаги 04-36/1748-сон маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган болаларнинг уйдаги якка тартибдаги таълимини самарали ташкил етиш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
уйда якка тартибдаги таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришда педагоглар ва оилаларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, топшириқларнинг вариацияси, арттерапевтик, ҳимояловчи ёндашув механизмларига шахсга йўналтирилган ва гендер таълим компонентларини интеграциялаштиришга оид методик тавсия ва таклифларидан Жиззах политехника институтида бажарилган ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 27 февралдаги 02-07-722/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада имконияти чекланган болалар уйдаги якка тартибдаги таълим самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish