Sayt test rejimida ishlamoqda

Избосаров Бобуржон Бахриддиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt424. 
Илмий маслаҳатчи: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Жўрайев Aбдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади: Глобаллашув шароитида банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банки ликвидли маблағлари таркибида хорижий валюталар улушини 20 фоизгача камайтириш орқали миллий валютадаги ликвидлиликни таъминлаш асосланган;
тижорат банкларининг рискли активлари ва муддатли ресурслари ўртасидаги фарқни узоқ муддатли облигациялар емиссия қилиш ҳисобидан бартараф етиш таклиф етилган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажмини босқичма-босқич 10 фоизга йетказиш орқали банкнинг лаҳзалик ликвидлиликни бошқариш имкониятини ошириш асосланган;
банкнинг кирувчи, чиқувчи молиявий оқимларини мавжуд ва прогноз қилинаётган активлар ҳамда мажбуриятлар бўйича тақсимланишини белгилаш асосланган; 
тижорат банкларининг ликвидлилигига таъсир етувчи асосий омиллар таҳлили асосида тижорат банклари ликвидлилигининг 2023 - 2027 йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банки ликвидли маблағлари таркибида хорижий валюталар улушини 20 фоизгача камайтириш орқали миллий валютадаги ликвидлиликни таъминлаш таклифи AЖ “Ўзмиллийбанк” ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2022 йил “Депозит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг 2023 йил 2 февралдаги 02/6-1003/04-сон ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2023 йил 8 февралдаги 19-04/461-сон маълумотномалари). Натижада, AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг ликвид активлари таркибида хорижий валютадаги маблағлар ҳажми 2023 йил 1 январ ҳолатига 10 фоизга, AТ “Aлоқабанк”нинг ликвид активлари таркибида хорижий валютадаги маблағлар ҳажми 2023 йил 1 январ ҳолатига ўтган йилга нисбатан 4,6 фоиз пунктга камайтиришга еришилган;
тижорат банкларининг рискли активлари ва муддатли ресурслари ўртасидаги фарқни узоқ муддатли облигациялар емиссия қилиш ҳисобидан бартараф етиш таклифи AЖ “Ўзмиллийбанк” ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2022 йил “Ликвидлиликни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг 2023 йил 2 февралдаги 02/6-1003/04-сон ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2023 йил 8 февралдаги 19-04/461-сон маълумотномалари). Натижада, 2023 йил 1 январ ҳолатига AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг бир йил ва ундан ортиқ муддатга жалб қилинган молиявий ресурслари ҳажми 620 млрд. сўмга ортишига, AТ “Aлоқабанк”нинг қайтариш муддати бир йил ва ундан ортиқ бўлган жалб қилинган молиявий ресурслари ҳажми 3 891,5 млрд. сўмга йетишига еришилган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажмини босқичма-босқич 10 фоизга йетказиш орқали банкнинг лаҳзалик ликвидлиликни бошқариш имкониятини ошириш таклифи AЖ “Ўзмиллийбанк” ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2022 йил “Ликвидлиликни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг 2023 йил 2 февралдаги 02/6-1003/04-сон ва AТ “Aлоқабанк”нинг 2023 йил 8 февралдаги 19-04/461-сон маълумотномалари). Натижада, 2023 йил 1 январ ҳолатига AЖ “Ўзмиллийбанк”нинг юқори ликвидли активлари ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 1,8 фоизга, AТ “Aлоқабанк”нинг юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестицияларнинг мутлоқ ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 96 фоизга ортишига еришилган;
банкнинг кирувчи, чиқувчи молиявий оқимларини мавжуд ва прогноз қилинаётган активлар ҳамда мажбуриятлар бўйича тақсимланишини белгилаш таклифи “AТ “Aлоқабанк”нинг 2022 йил “Ликвидлиликни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (AТ “Aлоқабанк”нинг 2023 йил 8 февралдаги 19-04/461-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда AТ “Aлоқабанк”нинг жорий ликвидлик ҳолати 35 - 40 фоиз оралиғида бўлиши таъминланган;
тижорат банкларининг ликвидлилигига таъсир етувчи асосий омиллар таҳлили асосида тижорат банклари ликвидлилигининг 2023 - 2027 йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. AТ “Aлоқабанк” томонидан ўрганиб чиқилиб мақулланган ва 2022 йил “Ликвидлиликни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (AТ “Aлоқабанк”нинг 2023 йил 8 февралдаги 19-04/461-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларининг ликвидлилигига енг кучли таъсир қилувчи омил белгилар тижорат банкларининг кредитлар миқдори ва муддациз депозитлар еканлиги аниқланган. Банклардаги кредитлар миқдори бир фоизга ортиши тижорат банкларнинг ликвидлилигини 0,4 га, муддациз депозитларнинг бир фоизга ортиши тижорат банкларнинг ликвидлилигини 1,03 фоизга ўсишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish