Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Фаррухбек Султонмуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aлишер Навоий маноқиб-ҳолотларида бадиий-публицистик маҳорат”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Fil262.
Ҳаққулов Иброҳим Чорийевич
Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Тўхлийев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Ешонқулов Ҳусниддин, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Навоий асарларида замондош инсонлар тимсолини яратишга асос бўлган омиллар орқали маноқиб-ҳолотларда муаллифнинг замондош шахслар портретини яратишдаги бадиий-публицистик маҳоратини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий маноқиб-ҳолотларнинг жанр хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг мумтоз адабиётдаги анъанавий маноқиблардан фарқ қилувчи ўзига хосликлари, яъни муаллиф ўзи кўрган, билган ва шахсан гувоҳ бўлган воқеликни аниқ-тиниқ, муболағага берилмасдан, холислик билан ёзганлиги, маноқиб-ҳолотнинг бош хусусияти идеал ҳисобланган реал шахс қаҳрамон қилиб олиниши билан белгиланганлиги, комил инсон ғояси ҳаётий асосга ега еканлиги, буюк қалам соҳиби маноқиб-ҳолотларида замондош қаҳрамон образини яратиш юзасидан бугунги адабий ессе ва портрет очерк хусусиятлари борлиги асосланган; 
маноқиб-ҳолотларга манба бўлган шахсларнинг адабиётга ошнолик, юксак одоб, ҳалимлик, камтарлик, билимдонлик каби маънавий фазилатлари, сахийлик, шафқатлилик, ширинсўзлик, сабр ва чидамлилик, хокисорлик, севимлилик, меҳмоннавозлик каби инсоний сифатлари ва ирфоний мақомлари далилланган;
Навоий асарларидаги Жомийга бағишланган амалда барча таъриф-у тавсифлар “Хамсат ул-мутаҳаййирин”га қиёсланиб, бу маноқибда Жомий сиймоси яхлит тарзда, ҳар тарафлама гавдалантирилгани, бошқа асарларида еса унга муайян бир масала юзасидангина муносабатда бўлингани исботланган; 
муаллифнинг воқеанавислик (епик) ва бадиий публицистик маҳорати маноқиб-ҳолотларнинг билингвистик ва мултилингвистик хусусиятлари, асарларнинг композицион тузилишида акс етиши, шунингдек, Навоийнинг воқеликни тасвирлашда диалогдан унумли фойдаланиши, фактни тасдиқлаш учун қўшимча далил-исботлар келтириши, фақат реал ҳодисаларни қаламга олиши, обйектни тасвирлашда субйектнинг, яъни муаллифнинг нуқтаи назари йетакчилик қилиши кўрсатиб берилган.
Навоийнинг замондошлари тўғрисида ёзган маноқиб-ҳолотларининг бадиий публицистика тарихи, назарияси, мумтоз наср жанршунослигидаги ўрни ва аҳамияти, адабий наср ва бадиий публицистика синтези очиб берилиб, муаллифнинг юксак бадиий-публицистик маҳоратга ега еканлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий етилиши. Aлишер Навоийнинг маноқиб-ҳолотларида комил инсон, устоз, пир, мурид, сиймолар портрети каби тушунчалар асосида қаламкашнинг насрий услуби, бадиий-публицистик маҳоратини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маноқиб-ҳолотларга манба бўлган шахсларнинг адабиётга ошнолик, юксак одоб, ҳалимлик, камтарлик, билимдонлик каби маънавий фазилатлари, сахийлик, шафқатлилик, ширинсўзлик, сабр ва чидамлилик, хокисорлик, севимлилик, меҳмоннавозлик каби инсоний сифатлари ва ирфоний мақомларига оид илмий ишда келтирилган қарашлар ва хулосалардан Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги илмий ахборотномаси ҳамда сайтида еълон қилинган кўплаб мақолаларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2022-йил 29-апрелдаги 01-23/331-сон маълумотномаси). Натижада Навоийнинг кўплаб замондошлари, жумладан, Aбдураҳмон Жомий, Саййид Ҳасан Aрдашер, Паҳлавон Муҳаммадларнинг шоир ҳаёти ва ижодида тутган ўрни очиб берилиб, бу сиймоларни устоз ва шогирд муносабатларигина емас, балки пир ва мурид каби ришталар ҳам боғлаб туриши ҳақидаги қарашлар шакллантирилган; 
Навоий асарларидаги Жомийга бағишланган амалда барча таърифу тавсифлар “Хамсат ул-мутаҳаййирин”га қиёсланиб, бу маноқибда Жомий сиймоси яхлит тарзда, ҳар тарафлама гавдалантирилгани, бошқа асарларида еса унга муайян бир масала юзасидангина муносабатда бўлингани ҳақидаги илмий қараш ва хулосалардан “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Тонг нафаси”, “Буюк юрт алломалари” кўрсатувларида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2021-йил 22-декабрдаги 01-16/266-сон маълумотномаси). Натижада Жомий ва Навоий муносабатлари ўзбек-тожик халқлари орасидаги дўстликнинг олий намунаси еканлиги, бу икки буюк зот ўз даврининг комил инсонлари бўлганлиги ҳақидаги қарашлар мустаҳкамланган; 
Навоийнинг воқеанавислик (епик) ва бадиий публицистик маҳорати маноқиб-ҳолотларнинг билингвистик ва мултилингвистик хусусиятлари, асарларнинг композицион тузилишида акс етиши, шунингдек, Навоийнинг воқеликни тасвирлашда диалогдан унумли фойдаланиши, фактни тасдиқлаш учун қўшимча далил-исботлар келтириши, фақат реал ҳодисаларни қаламга олиши, обйектни тасвирлашда субйектнинг, яъни муаллифнинг нуқтаи назари йетакчилик қилиши ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Хайрли кун”, “Мавзу, “Буюк юрт алломалари” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021-йил 23-декабрдаги 40-40-1944-сон маълумотномаси). Натижада ушбу зотларнинг намунали ҳаёт тарзи ҳамда бебаҳо ижод маҳсулларининг тарихий аҳамияти оммалаштирилган;
Навоий маноқиб-ҳолотларнинг жанр хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг мумтоз адабиётдаги анъанавий маноқиблардан фарқ қилувчи ўзига хосликлари, яъни муаллиф ўзи кўрган, билган ва шахсан гувоҳ бўлган воқеликни аниқ-тиниқ, муболағага берилмасдан, холислик билан ёзиши кўрсатиб берилган, маноқиб-ҳолотнинг бош хусусияти идеал ҳисобланган реал шахс қаҳрамон қилиб олиниши билан белгиланиши, комил инсон ғояси ҳаётий асосга ега еканлиги, буюк қалам соҳиби маноқиб-ҳолотларида замондош қаҳрамон образини яратиш юзасидан бугунги адабий ессе ва портрет очерк хусусиятлари борлиги бўйича берилган илмий хулоса ва тавсиялардан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, халқаро семинар ва вебинарларда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2022-йил 17-июндаги МA 01/01-26-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кун Навоий асарларини нафақат адабиёцҳунослик, тилшунослик, балки публицистика нуқтаи назаридан ҳам ўрганишни тақозо етаётганлигининг сингдирилишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish