Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидов Хасанходжа Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий малумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда атопик дерматитда Д витаминининг миқдори ва иммунологик омилларни ўрганиш асосида комплекс даволашни такомиллаштириш”, 14.00.11 Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2748.
Илмий раҳбар: Хаитов Кахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Сидиков Акмаль Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнутдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атопик дерматит билан хасталанган болаларда касалликнинг клиник кечиши, Д витамини миқдори ва иммунологик омилларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
АтДнинг эритематоз-сквамоз лихенификацияга мойил, лихеноид, пруригиноз шакллари билан ҳасталанган ва дерматознинг ўсмирлик давридаги болаларда Д витаминининг яққол ифодаланган етишмовчилиги ва танқислиги (25(OH)Dнинг миқдори мос равишда 22,5 нг/мл ва 17,8 нг/мл) кузатилиши исботланган;
АтД билан ҳасталанган беморларнинг қон зардобида аниқланган 25(ОН)D нинг етишмовчилиги ва танқислиги натижасида касалликнинг эритроматоз-сквамоз шакли (70,6%) устунлиги билан мос равишда 73% ва 14,3% ҳолларда дерматознинг ўрта оғир ва оғир шакллари ривожланиши исботланган; 
АтД, айниқса, касалликнинг оғир шакли билан ҳасталанаган беморлада Д витамини миқдорининг пасайиши фонида ИЛ-6 ва ИЛ-8 нинг устунлиги билан (мос равишда 193,3±4,9 ва 196,4±4,7) цитокинларнинг (ИЛ-lß, ИЛ-2, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8, ИЛ-10, INFγ) юқори миқдори қайд этилиб, 25(OH)D концентрацияси, иммун-цитокин кўрсаткичлари ва касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги қарамлик мавжудлиги исботланган;
АтД билан ҳасталанган беморларни 25(OH)D миқдорининг пасайиши фонида холекальциферол ёрдамида комплекс терапияси беморларнинг 56,9% да клиник ремиссия ва 21,2% да сезиларли яхшиланиш қайд этилгани билан ифодаланган юқори терапевтик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда атопик дерматит касаллигида Д витамини миқдори ва иммунологик омилларни эътиборга олган ҳолда даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда атопик дерматитда Д витамини миқдори ва иммунологик кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда ташхислаш ва даволашнинг оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда атопик дерматитни ташхислаш ва холекальциферол (витамин Д)ни қўллаган ҳолда даволашнинг замонавий усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 8н-з/410-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда атопик дерматитни Д витамини етишмовчилиги ҳолати, иммунологик омиллар таъсирида клиник кечишини башоратлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
атопик дерматит билан хасталанган болаларда Д витамини етишмовчилиги ҳолатида касаллик кечишини башоратлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 2 ва 3-сон туманлараро Тери-таносил касалликлари диспансерларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 23 февралдаги 02/372-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши атопик дерматит билан касалланган болалар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатор ҳамда стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish