Sayt test rejimida ishlamoqda

Мун Андрей Витальевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий малумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда чегараланган склеродермиянинг клиник-иммунологик тавсифи, даволаш усулларини оптималлаштириш”, 14.00.11 Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib908.
Илмий раҳбар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидкосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чегараланган склеродермия билан хасталанган бемор болаларда касалликнинг клиник шаклини ҳисобга олган ҳолда патогенетик асосланган даволашни такомиллаштириш ва иммун бузилишларнинг ўзига хос хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чегараланган склеродермиянинг дерматоскопик белгилари учраш частотаси касаллик стадияси билан боғлиқлиги ва унга кўра эритема стадиясида, асосан, гиперемиянинг структурасиз ҳудудлари мавжудлиги, қалинлашиш босқичида 91,8% ҳолатда фибрознинг гомоген структурасиз ҳудуди қайд этилиши, атрофия босқичида – чизиқли шохланган томирлар (37,9%) ва ўчоқларда тукларнинг йўқлиги (62,1%) кузатилиши исботланган;
фиброз тасманинг мавжудлиги эритема ва шиш стадиясидан атрофия босқичида йўқлиги фонида қалинлашиш босқичига ўтиш симптоми саналиши ҳамда ушбу патология оғирлашган клиник кечишининг эрта предиктори ҳисобланиши дерматоскопик исботланган;
болаларда чегараланган склеродермияда ёш ва касаллик босқичига боғлиқ ҳолда ҳужайравий, гуморал ва цитокинли мақом дисбалансининг патогенетик роли исботланган, бунда ЦИК, ИРИ ва цитокинларнинг ишончли фаоллашиши фонида Т-лимфоцитлар (1,8 баробар), Т-хелпер/индукторларнинг камайиши аутоиммун клиник синдром ҳисобланувчи иммунтанқислик асосланган; 
патологик жараён стадиясига боғлиқ ҳолда такролимус кальциневрин блокатори ва Кукумазим ферментини маҳаллий қўллаш орқали болаларда чегараланган склеродермияни  комплекс даволашнинг оптималлаштирилган алгоритми самарадорлиги исботланган ва унга кўра бошланғич аҳамиятларга нисбатан эритема даражаси – 2,1 баробар (P<0,05), қалинлашиш – 1,4 баробар, янги ўчоқлар пайдо бўлиши – 3,62 баробар ҳамда пигментация интенсивлиги қисқаришини – 1,6 баробар камайиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда чегараланган склеродермияни ташхислаш ва даволаш тактикасини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
болаларда чегараланган склеродермияни ташхислаш ва даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқиган «Болаларда чегараланган склеродермияни ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 июндаги 8н-з/269-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чегараланган склеродермия оғир кечиши белгиларини эрта аниқлаш ва касалликнинг қайтланишлари частотасини камайтириш орқали ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, асоратлар хавфини камайтириш имконини берган;
болаларда чегараланган склеродермияни ташхислаш ва даволаш тактикасини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари Жиззах ва Хоразм филиаллари клиник амалиётига татбиқ этилган (Тошкент педиатрия тиббиет институтининг 2023 йил 24 февралдаги 02/381-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ушбу касалликка чалинган бемор болаларда диагностика сифатини ошириш, касаллик кечишининг оғирлик даражасини пасайтириш ва унинг асоратлари шаклланишини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish