Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатов Шухрат Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужайра апоптозининг генетик белгилари ва ўсиш омилларига қараб витилиго касаллигини даволаш самарадорлигини баҳолаш», 14.00.11-Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари). 
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD./Tib1176.
Илмий рахбар: Сабиров Улугбек Юсуфханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Атхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади витилиго касаллигида клиник, иммунологик ва молекуляр -генетик кўрсаткичлар асосида эрбий лазерини тромбоцитларга бой плазма (ТБП) билан биргаликда даволашнинг клиник самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
витилиго ривожланиши ва клиник кечишидаги TNF-α генида G-308A (rs1800629) G>A  полиморфизмининг А аллел варинти ташувчилари ўртасидаги боғлиқлиги 13,1% (χ2 =3,2; р=0,1;      OR=1,8; 95% CI =0,94-3,39), назорат гурухида 7,8%, жумладан умумий гуруҳда G/А гетерозиготали генотипнинг аниқланган частотаси 107 нафар беморлардан 26,2%да G/А генотипи учраган (OR=1,9; p=0,1; χ2=3,6; 95% CI=0,98-3,8), назорат гуруҳида эса 15,5% ни ташкил этди, бу эса назорат     гуруҳига қараганда 2 бараварга юқорироқ, витилиго ривожланиш хавфининг ортиши, айниқса витилигонинг носегментар тури билан  ассоциацияланиши 15,3%      (χ2=4,9; р=0,05; OR=2,1; 95% CI =1,09-4,19) исботланган;
TGFβ1 генида Arg25Pro полиморфизми Pro аллеллари ва генотипларининг учраш частотасини назорат гуруҳидан икки баробар юкори (χ2 =7,1; р=0,01; OR=2,0; 95% CI 1,21-3,44). Pro аллеллари ва генотипларининг учраш частотаси сегментар                          ва носегментар шакли назорат гуруҳига қараганда икки баробар кўпроқ учраши исботланган; 
TNF-α   генининг G>A ва TGFß1 генининг Arg25Pro полиморизми гетерозигот  вариантлари комбинацияси витилигонинг молекуляр механизмида синтроп таъсир кўрсатиши ва витилиго ривожланиш хавфини икки баробаргача ошириши (OR=2,0; p=0,05; χ2=4,3; 95% CI-1,04-3,74) исботланган;
қўлланилган даволаш усули касалликнинг клиник кечишига, шунингдек, витилиго билан оғриган беморларнинг лаборатория кўрсаткичларига таъсири ҳамда  патологик ўчоқда репигментацияни ошиши, яллиғланишга қарши цитокинлар концентрацияларнинг қонда нормаллашиши, беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсирга  эга эканлигига исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Витилиго касаллигида ҳужайра апоптозининг генетик белгилари ва ўсиш омилларига қараб даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
витилигонинг этиологияси, патогенези, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида «Витилигони даволаш тактикасини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 8р-р/514-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳоли орасида витилигони эрта ташҳислаш, касаллик келиб чиқишининг молекуляр-генетик жиҳатдан сабабларини аниқлаш, касалликнинг олдини олиш ва даволаш усулини такомиллаштириш имконини берган; 
иммунофермент, молекуляр-генетик, махсус инструментал усуллар билан эрта ташҳислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент ва Самарқанд вилоятлари филиаллари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги 08-02941-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиниши витилигонинг турли клиник шаклларида Эрбий лазер билан биргаликда ТБП (PRP) даволаш самарадорлигини ошириш, даволаниш муддатини қисқартириш, асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish