Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаева Махсуда Рустамжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инсофсиз рақобатга қарши курашнинг фуқаролик-ҳуқуқий воситалари ва оқибатлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu907.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Окюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самархождаев Батир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Бурхонходжаева Хуршида Вахдатовна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади инсофсиз рақобатга қарши курашишнинг фуқаролик хуқуқий воситалари ва оқибатлари ва ушбу соҳадаги мавжуд назарий-амалий муаммоларни ва уларни бартараф етиш йўлларини очиб бериш, янги илмий-ҳуқуқий тушунчаларни шакллантириш ва шу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш еркинлигини, ҳалол ва еркин рақобатни, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобат ва монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини таъминлаб бериши асослантирилган; 
хўжалик юритувчи субъектлар ёки унинг манфаатини кўзлаб, ўзга шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатнинг содир етилиши асослаб берилган;
рақобатчини обрўсизлантириш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир ёки унинг ишчанлик обрўсига путур йетказиши мумкин бўлган, унинг сотувга таклиф қилаётган товарининг сифати ва истеъмол хусусиятлари, ушбу товарни тайёрлаш ва қўллаш усуллари ва шароитлари, ундан фойдаланишдан кутилаётган натижалар, муайян мақсадларга яроқлилиги, товарнинг сотувга таклиф қилиш шартлари, шу жумладан нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш инсофсиз рақобат деб топилиши асослантирилган;
товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни бозордан четлатилишига олиб келувчи ҳаракатларни содир етиш инсофсиз рақобат, деб топилиши асослантириб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсофсиз рақобатга қарши курашишнинг фуқаролик-ҳуқуқий воситалари ва оқибатлари тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш еркинлигини, ҳалол ва еркин рақобатни, барча мулк шаклларининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда муҳофаза қилишни кафолатлаши, хусусий мулк дахлсиз ва давлат томонидан ҳимоя қилиниши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобат ва монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 24 июнда биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Респбуликаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси 53-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 29 декабрдаги 6238-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ҳалол (инсофли) рақобат принсипини Конституциявий даражага кўтариш орқали унинг конституциявий кафолатларини таъминлаш, инсофсиз рақобатга қараши курашиш принсипининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш билан биргаликда мамлакатимизда рақобат муносабатларини янада ривожлантириш имконини берган;
хўжалик юритувчи субъектлар ёки унинг манфаатини кўзлаб, ўзга шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобат содир етилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 8 ноябрда биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг “Инсофсиз рақобатни тақиқлаш” деб номланган 15-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 13 январдаги 207/02-12-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ўзга шахсларнинг рақобатчи номидан инсофсиз рақобат ҳолатини содир етиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Бу жиҳатдан ўзга шахслар хўжалик юритувчи шахснинг ишчанлик обрўсига путур йетказадиган ҳаракатларни содир етишда рақобатлашувчи тарафлардан бирига ён босиши, уларни қўллаб-қувватлаб турадиган ҳаракатларни олдини олишга хизмат қилган; 
рақобатчини обрўсизлантириш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир ёки унинг ишчанлик обрўсига путур йетказиши мумкин бўлган, унинг сотувга таклиф қилаётган товарининг сифати ва истеъмол хусусиятлари, ушбу товарни тайёрлаш ва қўллаш усуллари ва шароитлари, ундан фойдаланишдан кутилаётган натижалар, муайян мақсадларга яроқлилиги, товарнинг сотувга таклиф қилиш шартлари, шу жумладан нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатишнинг инсофсиз рақобат деб топилиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 8 ноябрда биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг “Инсофсиз рақобатни тақиқлаш” деб номланган 15-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 13 январдаги 207/02-12-сон маълумотномаси). Берилган таклиф фақатгина маҳсулотни таққослаш орқали рақобатчини обрўсизлантириш мумкинлиги ифодаланган аввалги нормадан кескин фарқ қилади. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши Ўзбекистон Респбуликаси Жиноят кодексидан чиқариб ташланиши кўзда тутилган рақобатчини обрўсизлантиришга оид нормани рақобат қонунчилигида акс еттиришга хизмат қилган; 
товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни бозордан четлатилишига олиб келувчи ҳаракатларни содир етишнинг инсофсиз рақобат деб топилиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 8 ноябрда биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг “инсофсиз рақобатни тақиқлаш” деб номланган 15-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 13 январдаги 207/02-12-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши рақобатчини бозордан четлатиш мақсадида унинг тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, фаолиятини қасддан бузиш, тўхтатиш ва ноқонуний йўллар билан тугатишга қарши курашишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish