Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимова Дилмира Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сюжетли-ролли ўйинлар воситасида мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг ахлоқий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1597. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Бабаева Доно Раззоқовна педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped80.01.
Расмий оппонентлар: Рахманқулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Туйчийева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади сюжетли-ролли ўйинлар воситасида ўрта гуруҳ тарбияланувчиларини ахлоқий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари реалликнинг дастлабки елементлари (диссоциасия, ассоциасия, комбинациялаштириш)ни креатив фаолият турларига адаптивлаштирилган “Ветеринария клиникаси”, “Ҳарбийлаштирилган ўйинлар”, “ФВВ қутқарувчилари”, “Сен қандай қилар единг?”, “Нега ҳайвонлар бирга яшамайдилар?” дидактик ўйинларини ички интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;  
мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришнинг методик модели ўқув-тарбиявий жараённинг болалар ноёблигига йўналтирилган компонентлари (ташхислаш, баҳолаш, рағбатлантириш)ни педагог ва оилаларнинг корпоратив ҳамкорлигини консентрик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг ахлоқий сифатларини ривожлантириш методикаси ахлоқий онгни ривожлантиришнинг репродуктив, продуктив, когнитив аспектларини тарбиячи-педагогларни инновацион фаолиятига интегратив сингдириш асосида такомиллаштирилган;
сюжетли-ролли ўйинлар воситасида тарбияланувчиларда ахлоқий сифатларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари болалар фаолиятини ташкил етишнинг мотивасион, когнитив фаолиятли, креатив босқичлари индуктив ва дедуктив фикрлашга йўналтирилган мактабга тайёрлаш дастурларининг репродуктив, продуктив, креатив даража кўрсаткичлари ҳамда гендер тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сюжетли-ролли ўйинлар воситасида мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари реалликнинг дастлабки елементлари (диссоциасия, ассоциасия, комбинациялаштириш)ни креатив фаолият турларига адаптивлаштирилган дидактик ўйинларини ички интеграциялаш асосида мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг ахлоқий сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининиг 2022 йил 13 декабрдаги 03-03/2-3254-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда сюжетли-ролли ўйинлар воситасида ахлоқий сифатларини шакллантиришнинг самарали методларини амалиётда қўллаш самарадорлигини оширишга еришилган; 
мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришнинг методик модели ўқув-тарбиявий жараённинг болалар ноёблигига йўналтирилган компонентлари (ташхислаш, баҳолаш, рағбатлантириш)ни педагог ва оилаларнинг корпоратив ҳамкорлигини консентрик интеграсиялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининиг 2022 йил 13 декабрдаги 03-03/2-3254 сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг ахлоқий сифатларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари, педагогик-психологик жиҳатлари, болаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий сифатларини ривожлантиришга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининиг 2022 йил 13 декабрдаги 03-03/2-3254 сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ўрта гуруҳдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари болалар фаолияти, хулқ-атвори ва ҳаракатларида емоционал ҳозиржавоблик, ҳамдардлик қилиш, инсоний муносабатларни намоён қилишга тайёрликни ривожлантириш асосида аниқланган; 
сюжетли-ролли ўйинлар воситасида мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда миллий педагогика елементларини қўллаш, педагогик шарт-шароитларни белгилаш ва баҳолаш мезонларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-202101064 рақамли “Болаларнинг билиш жараёнлари ва математик тасаввурларини ривожлантирувчи “Aқлли боғча” електрон порталини яратиш” (2021-2023) мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (“МЙСОФТ ГЛC” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил “6” январдаги 19-сон маълумотномаси) Натижада сюжетли-ролли ўйинлар воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари (мотивасион, когнитив фаолиятли, креатив) ва даража кўрсаткичлари (репродуктив, продуктив, креатив) мактабгача ўрта гуруҳ болаларининг гендер хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish