Рўзиев Зуҳриддин Жамолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ночизиқли фотон кристалларида ўз - ўзига таъсир ва ностационар шартларда иккинчи гармоника генерацияси”, 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM773
Илмий раҳбар: Сапаев Усман Каландарович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSс.02/30.12.2019.FМ.65.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Болтаев Ганжабой Сапаевич, физ.-мат. фанлари доктори, Махмудов Хикмат Махаматович, физ.-мат. фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ночизиқли фотон кристалларидан фойдаланганда ўта қисқа лазер импульсларининг иккинчи гармоника генерацияси ҳосил бўлиш самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилувчи асосий чекловчи омилларни аниқлаш ва ушбу частота алмашинуви жараёнининг самарадорлигини оширишнинг янги усулларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ночизиқли фотон кристалларида иккинчи гармоника олишда давомийлиги 5 фс ли импульсдан фойдаланганда мухитда ҳосил бўладиган иккинчи гармоника импульси муҳит дисперсияси таьсирида ўзининг Гаусс "силлиқлигини" йўқотиши ва бир неча бўлакларга бўлиниши аниқланди;
юқори интенсивликли ултра қисқа лазер импулсларининг НФК да иккинчи гармоника ҳосил қилиш жараёнида доменларнинг оптимал узунлиги қуйидаги π/|∆k| ҳисоблашдан фарқ қилиши аниқланди. Бу муҳитда учинчи тартибли ночизиқли киритувчанликнинг пайдо бўлиши ва муҳит дисперсияси таьсири туфайли юзага келиши аниқланди;
мунтазам доменли тузилишга ега кристалларда иккинчи гармоника ҳосил бўлиш жараёнига муҳитнинг кубик ночизиқлилиги ва дисперсияси таъсири кучайиши билан лазер нурланиш тўлқин узунлигининг π/∆k хисоблашда ишлатилган қийматидан кичик бўлганда юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги аниқланди;
5% MgO:LiNbO3 ДДС-кристалларида ултрақисқа лазер импулсларининг иккинчи гармоникасини ҳосил қилиш самарадорлигини белгиловчи асосий омил муҳитнинг дисперсияси еканлиги аниқланди;
ночизиқли фотон кристалларида ултрақисқа лазер импульсларининг иккинчи гармоникасини ҳосил қилишда иккинчи тартибли группавий тезлиги дисперсиясини ҳисобга олиш иккинчи гармоника импульсининг дум қисми модуляциясига олиб келиши кўрсатилган. Бироқ бу таъсир асосий гармоникага таъсир қилмайди;
ночизиқли фотон кристалларида спектрал чегараланган импульсларнинг иккинчи гармоникасини ҳосил қилишда, чирпланмаганларга нисбатан паст энергия самарадорлигига эга бўлса ҳам юқори контрастли гауссимон иккинчи гармоника импульсини ҳосил қилиш мумкинлиги кўрсатилди;
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши: Ушбу “Ночизиқли фотон кристалларида ўз - ўзига таъсир ва ностационар шартларда иккинчи гармоника генерацияси” мавзудаги диссертация ЁТ-Фтех-2018-161 (2018 - 2019) лойихасини бажаришда қўйилган масалаларга мос келиши билан катта қизиқиш уйғотди ва ушбу лойихада қуйидаги масалаларни ҳал қилишда фойдаланилди:
ночизиқли фотон кристалларидан фойдаланган ҳолда 1.05 мкм дан 0.525 мкм га юқори эффективлик билан частота алмаштиришни амалга ошириш учун;
юқори интенсивликдаги ультрақисқа лазер импульсларидан фойдаланганда, фотон кристаллари даврини аниқлаш учун;
квазисинхрон таъсирлашувга асосланган частота алмаштириш жараёнига дисперсия таъсирини ўрганиш учун;
икки ўзакли оптик толада н = 0,532 мкм тўлқин тушурилган ва узунлиги 31 ва 38 мм бўлган боғловчидан ўтгандан кейин олинган кенг полосали ёруғлик спектрининг тажрибада олинган натижалари ва назарий (сонли ҳисоб-китоблар) олинган натижалар билан таққослаш учун;
инфрақизил нурланиш (1,05 мкм) билан дамланганда толали генератор ва тола филтридан иборат икки ўзакли толага асосланган оптик толали қурилмада 0,7-1,7 мкм соҳада бошқариладиган кенг спектрли ултра қисқа нурланиш бўйича олинган тажриба натижаларини ушбу диссертация ишидаги сонли ҳисоблаш усулида олинган натижалар билан солиштириш учун.
Шунинг билан бирга интенсив ультрақисқа лазер импульслари ёрдамида фотон кристаллари даврини аниқлашга доир диссертация тадқиқоти натижалари 3D Digital Silk Road (№ PPI/APM/2019/1/00004) (2019-2021) ҳалқаро лойиҳани амалга оширишда ҳам фойдаланилган бўлиб, бунда турли объектларни фаол рақамли сканерлаш учун инфрақизил нурланишдан кўзга кўринадиган диапазонга қадар катта эффективлик билан частотаси алмаштирилган лазер нурланишидан фойдаланилиши кераклиги аниқланган.