Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуртаев Диёр Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг феруза конлари геологияси», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/GM142.
Илмий раҳбар: Садыкова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Шарипов Шерзод Фахридинович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги феруза минераллашувларининг геологик тузилиши, шаклланиш шароитлари, минералогик хусусиятлари ва фазовий тарқалишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Унгурликон, Оқтурпоқ, Шаугаз, Бирюзакон (Олмалиқ-Ангрен кон тумани) ва Жаманкаскир, Аякащи, Олтинтов, Ауминза, Долинное, Бирюзовое (Марказий Қизилқум минтақаси) конларининг феруза минераллашувининг микроэлемент таркиби аниқланган;
Қурама минтақасида феруза минераллашувининг мис-порфир конларини иккиламчи сулфидли бойитиш зонасига ва оксидланмаган сулфидли маъданлар ва ўзгармас бирламчи жинслар зонасига тўғри келиши аниқланган;
илк бор раман спектрометриясидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ферузасининг ва жахон аналогларининг элемент таркибидаги фарқлари исботланган;
Марказий Қизилқумнинг феруза конлари асосан бўр давридаги чизиқли нураш қобиғи билан чегараланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда феруза конларининг геологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аниқланган қидирув белгилари (стратиграфик, геокимёвий, литологик ва тектоник) “Регионалгеология” ДУКнинг геология-қидирув ишларини олиб бориш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01-41-сон маълумотномаси). Натижада, геологик қидирув ишларини олиб бориш йўналишларини аниқлаш имконини берган;
феруза конларини шаклланиш шароитлари бўйича таснифлаш “Регионалгеология” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01-41-сон маълумотномаси). Натижада, феруза конларида қидирув ва разведка ишларини самарали режалаштириш имконияти яратилган;
феруза ва мис маъданли объектларининг маълумот базаси ва харитаси “Регионалгеология” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01-41-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказий Қизилқум ва Қурама минтақаларида ферузага истиқболли бўлган янги майдонлар ажратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish