Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманов Ойбек Мадихоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой ривожланиши, ҳосилдорлиги ва дон сифатига пестицидлар, биологик фаол моддаларнинг таъсирини асослаш”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.PhD/Qx1025.
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Давронов Қахрамон Анваржонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Азизов Бахром Музаффарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқ бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланиладиган гербицид, фунгицид, биологик фаол моддаларнинг мақбул меъёрлари ва усулларини аниқлаш ҳамда уларни уйғунлашган ҳолда қўллаш тизимининг илмий асосларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой майдонларида тарқалган бегона ўтларнинг оиласи, тури ва биологик гуруҳлари аниқланиб, кенг тарқалган бир ва кўп йиллик бегона ўтлар, сариқ занг касаллигига қарши ҳамда гербицидларни қўллаш натижасида юзага келадиган стресс ҳолатини бартараф этишда Энтостар 75 % (20 г/га)+ Овсюген экстра (0,4 л/га)+ Торсо (0,5 л/га)+ Гумимакс двойная сила (3 л/га) препаратларини уйғунлашган ҳолда қўллаш агротехнологияси ишлаб чиқилган;
кузги буғдойнинг мақбул ўсиши, ривожланишини таъминлашда  “Гумимакс двойная сила” биологик фаол моддасининг мақбул (0,6 л/т уруғ + 0,2 л/га туплаш + 0,3 л/га найчалаш фазаларида) қўллаш муддати ва меъёрлари аниқланиб, корреллятив боғлиқликлар регрессия тенгламаси (тўғри чизиқли, эгри чизиқли) орқали илмий асосланган; 
гербицид, фунгицид, биологик фаол моддани уйғунлашган ҳолда (Энтостар 75% (20 г/га)+ Овсюген экстра (0,4 л/га)+ Торсо (0,5 л/га)+ Гумимакс двойная сила (3 л/га)) қўллашнинг кузги буғдойни яшовчанлиги, тупланиши, фотосинтетик фаолияти, барг юзасини шаклланиши, фотосинтетик потенциали, биомасса тўпланиши, фотосинтез соф маҳсулдорлигига ижобий таъсир этиши аниқланган;
кузги буғдойнинг найчалаш фазасида Энтостар 75 % (20 г/га)+ Овсюген экстра (0,4 л/га)+ Торсо (0,5 л/га)+ Гумимакс двойная сила (3 л/га) уйғунлашган ҳолда қўлланилганда (бегона ўтларга камайиш самарадорлиги 90%) 27,0 ц/га, тупланиш фазасида Овсюген экстра гербициди (0,4 л/га) қўлланилганда 9,7 ц/га, бошоқлаш фазасида биологик фаол модда Гумимакс двойная сила (0,6 л/т уруғ + 0,2 л/га туплаш + 0,3 л/га найчалаш + 0,3 л/га) препарати  қўлланилганда 19,3 ц/га дон ҳосили ошиши исботланган; 
гербицид, фунгицид, биологик фаол моддани уйғунлашган ҳолда кузги буғдойни найчалаш фазасида қўлланилганда назоратга нисбатан доннинг натураси (25,0 г/л), шишасимонлиги (11,5 %), дон таркибидаги оқсил миқдори (2,3 %) юқори бўлганлиги қайд этилиб, юқори иқтисодий самарадорликни (59,6 %) таъминлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда гербицид, фунгицид ва биологик фаол моддаларни биргаликда қўллаш агротехнологияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер ва агрокластер хўжаликлари учун «Кузги буғдой етиштиришда пестицидлар ва биологик фаол моддалардан фойдаланиш бўйича тавсиянома» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17- август № 02/23-04/5691 сонли маълумотномаси).  Ушбу тавсиянома ҳозирги кунда Самарқанд вилоятининг кузги буғдой етиштиришга ихтисослашган фермер ва агрокластер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
кузги буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида пестицидлар ва биологик фаол моддаларни уйғунлашган ҳолда қўллаш агротехнологиялари Самарқанд вилоятининг Тайлоқ, Оқдарё ва Нарпай туманларида жами 128,6 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги № 02/23-04/5691 сон маълумотномаси). Натижада, гербицид, фунгицид, биологик фаол моддаларни уйғунлашган ҳолда қўлланилиши ҳисобига гектаридан 19,0-20,1 центнер қўшимча дон ҳосили олинган;
Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойзорларда учрайдиган бегона ўтларга қарши Энтостар 75% ва Овсюген экстра гербицидлари ва занг касалликларига қарши курашда Торсо фунгициди ҳамда “Гумимакс двойная сила” биологик фаол моддасини уйғунлашган ҳолда қўллаш технологияси 128,6 гектар майдонга жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги № 02/23-04/5691 - сон маълумотномаси). Натижада, мазкур технологияни жорий қилиниши эвазига гектаридан 3 млн. 275 минг сўм соф фойда олиниб, 55 % рентабелликка эришган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish