Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишева Фатима Мусирмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қашқадарё воҳаси анъанавий каштадўзлигининг ривожланиш хусусиятлари”, 07.00.07 – “Етнография, етнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Тар691. 
Илмий раҳбар: Давлатова Саодат Тиловбердийевна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Тар.78.02. 
Расмий оппонентлар: Қаюмов Aсрор Раимович, тарих фанлари номзоди; Маткаримова Садоқат Мақсудовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қашқадарё воҳаси анъанавий каштадўзлигининг ривожланиш хусусиятларини тарихий-етнографик маълумотлар асосида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарёда каштадўзлик Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Деҳқонобод ва Қамаши туманлари ҳамда шаҳарлари марказларида қадимдан ривожланганлиги аниқланиб, ўзига хос кўринишдаги кашта буюмларда воҳада яшовчи турли етнос (ўзбек, араб, туркман ва тожик)ларнинг моддий маданияти анъаналарининг интеграцияси акс етганлиги асослаб берилган;
воҳа каштачилигининг анъанавий турлари (йўрмадўзлик-попоп каштадўзлиги, жияк тўқиш, дўппидўзлик, аппликация, зардўзлик, зеҳидўзлик), ироқи каштасининг офтобпараст, тўпчини, шопқилич, шобарчин каби қадимий нақшлари, санама ва чизма усулида тикиш технологияси, хом ашёлар (турли ипак иплар, игна, мато ва қоғоз), кашта турлари ва ипакларга табиий ранг бериш, ҳаттоки янги замонавий кашта буюмларини тайёрлаш технологиясидаги усуллар узоқ вақт давомида шаклланганлиги аниқланган;
воҳа каштадўзлари қадимдан қўлда босма, йўрма, ироқи, кандахаёл, бигиз, дўрўя, илмоқ, бахмалчок, попоп чокларида кирпеч, дорпеч, сўзана, чойшаб, чорси, рўмолча, зардевор, жойпуш, ёстиқ жилд, йенгса, кашта, ироқи, гизза, кўлтапўшак каби йигирмадан ортиқ кашта буюмларини тикиб, бугунги кунгача бу анъана давом етиб келаётганлиги далилланган;
кашталар билан боғлиқ урф-одат (сеп тайёрлаш ва сир тутиш, оилада ҳунар ўргатиш, шогирд тайёрлаш, фотиҳа бериш), маросим (суннат тўй, никоҳ тўй ва тантана-байрам)лар ва халқ қарашлари, нақшларни матога туширишда безак нақшларнинг рамзий-семантик ифодаланиши далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳаси каштадўзлигининг ривожланиш босқичларини ёритиш ва анъанавий ҳамда замонавий кўринишларни таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё воҳаси аҳолисининг каштадўзлик анъаналари ва унинг трансформацияси, кашта турлари, тикиш технологияси, хом ашёлар, ипакларга ранг бериш технологияси, кашталар билан боғлиқ урф-одат, маросим ва халқ қарашлари, нақшларни матода чизишда рамзлар нақшлар таҳлили ҳамда уларнинг семантик ифодаланиши каби масалаларга доир материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Етно” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 9-декабрдаги 02-40-1843-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар орасида миллий анъаналар ва қадриятларни асраб-авайлаш, кенг тарғиб қилиш, маданий меросга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган;
Қашқадарёда каштадўзликнинг қадимдан ривожланган Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Деҳқонобод ва Қамаши каби туман ҳамда шаҳарлари марказларининг кашта буюмларида воҳада яшовчи турли етнос (ўзбек, араб, туркман ва тожик)ларнинг моддий маданияти анъаналарининг интеграцияси акс етган материалларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-йил 21-июлдаги 14-07-1233-сон маълумотномаси). Натижалар Қўмитанинг конференсия, семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил етишга хизмат қилган;
воҳа каштачилигининг анъанавий турлари (йўрмадўзлик-попоп каштадўзлиги, жияк тўқиш, дўппидўзлик, аппликация, зардўзлик, зеҳидўзлик), тикиш технологияси, хом воҳа каштачилигининг анъанавий турлари (йўрмадўзлик-попоп каштадўзлиги, жияк тўқиш, дўппидўзлик, аппликация, зардўзлик, зеҳидўзлик), ироқи каштасининг офтобпараст, тўпчини, шопқилич, шобарчин каби қадимий нақшлари, санама ва чизма усулида тикиш технологиясига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг 2022-йил 25-август 04-14/1186-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари каштадўзлик ҳунарини ёш авлодга ўргатиш ва амалий санъат асари сифатидаги илмий - амалий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish