Sayt test rejimida ishlamoqda

Холманова Феруза Ураловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда йенгил ва озиқ-овқат саноатининг ривожланиш тарихи (Сурхондарё вилояти мисолида, 1991-2020 йй)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Тар647.
Илмий раҳбар: Қобулов Ешболта Aтамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Тар.78.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Турсунов Жовли Нарзуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида 1991-2020 йилларда йенгил ва озиқ-овқат саноати тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳукумати даврида вилоятда саноат тармоғи бир томонлама ривожланган бўлиб, асосан хом ашёга бирламчи ишлов берилгани ва бу жараён марказ манфаатларини кўзлаб амалга оширилганлиги, мустақиллик йилларида йенгил ва озиқ-овқат саноати тизимида кичик, ўрта, хусусий, хорижий, тадбиркорлик соҳасида янги таркибий ўзгаришлар қилиниб, хом ашёдан тайёр маҳсулотга қадар ишлаб чиқариш жараёни шакллантирилганлиги тарихий маълумотлар асосида далилланган;
вилоятда саноатни хусусийлаштириш, сифат кўрсатгичларни такомиллаштириш, фақат бирламчи маъсулот ишлаб чиқаришдан тайёр експорт салоҳиятига жавоб берадиган асбоб-ускуналарни жалб етиш, йенгил саноат корхоналарини қайта қуришда иқтисодиётни ўрнига еътиборни кучайтириш, трикотаж, болалар кийими, маҳаллий матоларини жаҳон андозалари асосида сифатли тайёрлаш, тўқимачилик индустриясини ривожлантириш каби тарихий маълумотлар аниқланган; 
воҳага хос озиқ-овқат саноати учун малакавий мутахассисиларни жаҳон андозалари даражасидаги билим кўникмаларини ошириш, саноатбоп биологик, зоологик янги навларни яратиш, мослаштириш, ёғ-мой саноатни тубдан ислоҳ етиш, воҳага хос қуруқ меваларни жаҳон андозаларига мос ҳолда ишлаб чиқраришни йўлга қўйиш ҳамда ипак қуртидан йилига икки маротаба ҳосил олиш ҳисобида тайёр маҳсулотлар хорижга експорт қилишни ривожлантиришга оид маълумотлар тарихий жиҳатдан далилланган; 
вилоятда ҳудудий саноат кластерлари, агрологистика тизими, ҳаридорбоп тоғ мева, балиқ, сут маҳсулотларни аҳолини кундалик еҳтиёжларини қондира оладиган даражадаги қўшма корхоналарни иқтисодиётини кучайтириши, саноат тизимида маҳсулотлар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий маданий турмуш тарзини юксалтириш, вилоят озиқ-овқат саноатидаги мавжуд муаммоларни бартараф етишга оид тарихий маълумотлар аниқланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда йенгил ва озиқ-овқат саноати ривожланиш тарихи (Сурхондарё вилояти мисолида, 1991-2020 йй) мавзусини ўрганишда тўпланган илмий маълумотлар асосида:
совет ҳукумати даврида вилоятда саноат тармоғи бир томонлама ривожланган бўлиб, асосан хом ашёга бирламчи ишлов берилгани ва бу жараён марказ манфаатларини кўзлаб амалга оширилганлиги, мустақиллик йилларида йенгил ва озиқ-овқат саноати тизимида кичик, ўрта, хусусий, хорижий, тадбиркорлик соҳасида янги таркибий ўзгаришлар қилиниб, хом ашёдан тайёр маҳсулотга қадар ишлаб чиқариш жараёни шакллантирилганлиги тарихий маълумотлардан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2022-йил 22-апрелдаги 1-1/672-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда саноатни хусусийлаштириш, сифат кўрсатгичларни такомиллаштириш, фақат бирламчи маъсулот ишлаб чиқаришдан тайёр експорт салоҳиятига жавоб берадиган асбоб-ускуналарни жалб етиш, йенгил саноат корхоналарини қайта қуришда иқтисодиётни ўрнини ёртишга хизмат қилган; 
воҳага хос озиқ-овқат саноати учун малакавий мутахассисларни жаҳон андозалари даражасидаги билим кўникмаларини ошириш, саноатбоп биологик, зоологик янги навларни яратиш, мослаштириш, ёғ-мой саноатни тубдан ислоҳ етиш, воҳага хос  қуруқ меваларни жаҳон андозаларига мос ҳолда ишлаб чиқраришни йўлга қўйиш ҳамда ипак қуртидан йилига икки маротаба ҳосил олиш ҳисобида тайёр маҳсулотлар хорижга експорт қилишни ривожлантиришга оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-апрелдаги 02-31-770-сон маълумотномаси). Олинган натижалар вилоятда ҳудудий саноат кластерлари, агрологистика тизими, саноат тизимида маҳсулотлар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, йенгил ва озиқ-овқат саноати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хулосалари бўйича телетомошабинларнинг билим ва тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish